13:45 / 02.05.2023
259

Аёлларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини оширадиган маҳсулот...

Аёлларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини оширадиган маҳсулот...

Айнан шу маҳсулот эндометриоз хавфини оширади. Яқинда Лидс университети олимлари 17 йил давом этган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади Wday нашри.

Унда 35 ёшдан 39 ёшгача бўлган жами 32 минг 147 нафар аёл иштирок этди. Мутахассисларнинг кўпчилиги аёлларнинг нима истеъмол қилиши ва диета уларнинг соғлиғига қандай таъсир қилиши билан қизиқди.

Натижада тўртта асосий озиқ-овқат гуруҳи аниқланди.

Биринчисига ҳафтада бир марта ёки ундан камроқ мол ва парранда гўшти, балиқ истеъмол қилганлар кирди.

Иккинчисига балиқни афзал кўриб, уни ҳафтада камида бир марта истеъмол қилганлар.

Учинчиси балиқ ва парранда гўштини ҳафтада бир марта ёки ундан кўпроқ тановул қилганлар ва тўртинчи гуруҳ балиқ ёки парранда гўшти эмас, балки асосан лаҳм гўшт истеъмол қилганлар.

Тадқиқотчилар лаҳм гўшт деганда мол ва қўй гўшти, ярим тайёр гўшт маҳсулотларини инобатга олишди.

Олимлар барча аёлларнинг соғлиғини ўзаро таққослаб, тўртинчи турдаги диетага риоя қилганлар тўғри ичак саратонига чалиниш эҳтимоли кўпроқ эканини аниқладилар. Шуни таъкидлаш керакки, бундай аёлларнинг сони оз, атиги бир фоизга яқин эди.

Ҳар ҳолда бу маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Агар бирор киши оилада саратон касаллигига мойил бўлса-ю, унинг олдини олиш ҳақида жиддий ўйлаётган бўлса, гўшт истеъмолини чеклаган маъқул, — дейди тадқиқот раҳбари доктор Диего де Жоргуи.

Фото: Wday

Қайд этиш керакки, 2018 йилда Глазго университетида 273 минг 466 нафар аёлни қамраб олган катта миқёсдаги тадқиқот ўтказилди. Унинг натижалари олимларни қувонтирмади.

Агар 35-40 ёшли аёл ҳафтасига уч бўлак бекон истеъмол қилса, унда кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи ортади.

Шунингдек, Вашингтондаги Саратон тадқиқот марказида яна бир тадқиқот 82 минг нафар аёл иштирокида ўтказилди. Кузатувлар 22 йил давом этди.

Натижада, ҳафтасига икки марта гўшт истеъмол қиладиган аёлларда гўшт истеъмол қилмайдиганларга қараганда 56 фоизга кўпроқ эндометриоз ташхиси қўйилгани маълум бўлди.

Гўштни истеъмол қилиш эндометриозни келтириб чиқарадиган гормонлар ишлаб чиқаришга таъсир қилади, — дейди тадқиқот раҳбари Фред Хатчинсон.

Кўпроқ фаол жисмоний ҳаракат ва янги сабзавотлар, камроқ ёғли ва қизариб пишган овқатлар, спиртли ичимликлар ва чекишдан сақланиш — соғлом ҳаётнинг бу формуласи ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар бир кишига маълум. Исталган вақтда ва исталган жойда мавжуд бўлган озиқ-овқат ва кўкатларнинг ушбу рўйхатини саратонга қарши энг яхши озиқ-овқатлар сифатида музлаткич эшигига осиб қўйишга арзийди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёлларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини оширадиган маҳсулот...