13:51 / 03.05.2023
135

Музлатилган ҳолда сотиб олиш ва музлаткичда сақлаш тавсия этиладиган маҳсулотлар

Музлатилган ҳолда сотиб олиш ва музлаткичда сақлаш тавсия этиладиган маҳсулотлар

Тўғри овқатланиш ҳар қандай ишлайдиган одам учун оғриқли нуқтадир. Биргина қадоқланган чучвара пишириш учун қанча вақт ва куч кетади? Тўғри овқатланиш бўйича мутахассис Лаура Буракнинг фикрича “ақлли” музлаткич ҳар доим “кечки овқатга нима бор?” деган саволга тезгина жавоб беришга тайёр бўлади. Чунки сиз турли хил озуқавий моддаларга бой озиқ-овқатларни тўпласангиз, тайёр овқатларни етказиб беришга сарфланадиган маблағни тежашингиз ва энг муҳими, фойдали ва завқ билан овқатланишингиз мумкин.

Унутманг: музлаткичнинг алоҳида камерасида маҳсулотлар 6 ойгача (-15 ҳароратда), совуткич ичидаги музлаткичда тахминан 3-4 ой сақланади. Ҳар доим яроқлилик муддати ва сақлаш шароитларини текширинг, шунингдек, дўкондан кетаётганда озиқ-овқат муздан эримаслигига ишонч ҳосил қилинг, уни қайта музлатиш ярамайди.

Резаворлар ва баъзи мевалар

Фото: The Voice Маг

Мавсум давомида менюга доимий равишда янги резавор меваларни қўшишда ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин фақат шу мавсумнинг давомийлиги жуда қисқа ва сиз бутун йил давомида мазали овқатланишни хоҳлайсиз. Мева ва сабзавотлар етилиб пишганда музлатилади, шунинг учун уларнинг сифатидан шубҳаланиш керак эмас. Бундай хом ашёни коктейллар, пишириқлар, творог ёки чойга қўшиш учун ишлатиш мумкин.

Исмалоқ

Фото: The Voice Маг

Қачондир янги исмалоқ пиширганмисиз? У музлатилганда ҳажми деярли ўн баробарга камаяди! Ҳа, унинг барра баргларидан салатга, макарон учун соусга қўшиш мумкин. Ва балиқ учун гарнир ёки шунчаки яшил боршни қайнатиш учун музлатгичдан бир пакет исмалоқ олиш кифоя. У ювилади, қуритилади ва дозалаш жуда осон бўлган кичик капсулаларда музлатилади.

Яшил нўхат

Фото: The Voice Маг

Кичик миқдордаги сариёғ билан пиширилган яшил нўхат болалар томонидан севиб истеъмол қилинади. У янги пиширилган макаронга пишлоқ билан бирга қўшилиши ҳам мумкин, бу таомни янада мазали ва фойдали қилади.

Ловия

Фото: The Voice Маг

 Янги ловия камдан кам учрайди ва қиммат. Музлатилган ловия эса ҳар доим янги, яшил ва ейишга тайёр, чунки уларни атиги 5 дақиқада пишириш мумкин.

Тилимланган нон ва бўлакларга бўлинган булочкалар

Фото: The Voice Маг

Янги нон сотиб олишга вақтингиз йўқ, чунки нонни еб бўлгунга қадар қотиб қолади ва моғорлайди. Энг оптимал вариант бу — нонни музлаткичда сақлаш. Кесилган қисмларни тостер машинасига юбориш мумкин (қуритилган нон анча фойдали ҳамдир), булочка ёки круассанларни якшанба куни нонушта қилиш учун ишлатишдан олдин дарҳол печда қиздириб олинг. Ва ҳеч қаерга бориш шарт эмас!

Қисқичбақалар ва балиқ филеси

Фото: The Voice Маг

Агар оиланингиз катта бўлса ёки ҳар куни ишдан кейин озиқ-овқат дўконига боришни ёқтирмасангиз, ҳайвон оқсиллари билан таъминланганингиз маъқул, чунки улар узоқ вақт янги бўлиб қолмайди. Порцияланган балиқ филесини пишириш жуда осон — 15 дақиқада музлатилган хом ашёдан тўлақонли таом оласиз. Ва қисқичбақалар билан бу янада осонроқ — уларни иссиқ сув билан ювиб ташланг ва тезда саримсоқ билан қовуринг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Музлатилган ҳолда сотиб олиш ва музлаткичда сақлаш тавсия этиладиган маҳсулотлар