23:53 / 05.05.2023
129

Шифокор организм учун энг зарарли бўлган фастфуд турини очиқлади

Шифокор организм учун энг зарарли бўлган фастфуд турини очиқлади

Фастфудлар соғлиқ учун тўғри вариант эмас. Бироқ ўзингизга севимли кафе томон йўл олишни режа қилсангиз, ҳеч бўлмаганда ўша таомга буюртма берманг. Бунинг учун сизнинг организмингиз “раҳмат” айтади.

Фастфудларнинг зарари ҳақида кўп гапирилган. Шундай бўлса-да, уларни ейишда давом этамиз. Шунчаки баъзида “седанали булочка” — бургер ҳақидаги фикр сизга тинчлик бермайди. Баъзан эса бўш вақтимиз йўқлиги ёки таом тайёрлашга дангаса бўлганимиз сабабли тез-тез бундай ресторанларга борамиз.

Албатта, идеал тўғри овқатланиш тартибига амал қилмоқчи бўлганда фастфудлар тайёрланадиган ресторанларига ташрифлар деярли нолга камайиши керак. Бу вазнни назорат қилишга ёрдам беради ва соғлиқни турли зарбаларга дучор қилмайди.

Бироқ қоидаларни ўзгартирса бўлади. Борди-ю, фастфудлардан бутунлай воз кечишни режалаштирмасангиз, шифокорлар “юракка ўлим билан таҳдид қилувчи” дея аталадиган камида битта таомни истеъмол қилишни чеклашга ҳаракат қилинг.

Ҳайрон қолишингиз табиий, лекин бургерлар, картошка фри ёки қовурилган пирожкилар ҳақида гап кетмаяпти. Энг зарарли фастфуд озиқ-овқат маҳсулоти қовурилган нонли пишлоқ бўлиб, у узоқ вақтдан бери бундай тамаддихоналарнинг менюсида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаган.

Ушбу таом дастлаб қон босимини ошириши ва юракка ортиқча юк бериши мумкин бўлган натрийнинг ниҳоятда кўп миқдорини ўз ичига олади. Қовурилган пишлоқда натрийнинг максимал миқдори камида 1000 мг, баъзан эса катта қисми билан ҳисоблаганда 2000 дан ортиқ. Шу билан бирга ушбу микроэлементнинг кунлик дозаси атиги 1500 мг ни ташкил қилади.

Натрийнинг юқори даражаси қўшимча миқдорда тўйинган ёғлар билан биргаликда юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, — дейди кардиолог Анжали Датта.

Бундай ресторанларига саёҳатлар пайтида мутахассис одатий менюни янада соғлом маҳсулотлар билан аралаштиришни маслаҳат беради: масалан, гарнир учун салат ёки ширинлик ўрнига олма ва сабзи бўлакларини буюртма қилиш каби. Қовурилган пишлоқни чиндан ҳам яхши кўрсангиз, уни уйда пиширган маъқул: сариёғ ва нон қўшмаган ҳолда. Ушбу параметр янада мазали бўлиб ва бир вақтнинг ўзида таомдан бир неча юз калория тежаш имконини беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор организм учун энг зарарли бўлган фастфуд турини очиқлади