14:46 / 13.05.2023
306

Нима учун инфаркт касаллиги ёшармоқда ва ундан қандай ҳимояланиш керак?

Нима учун инфаркт касаллиги ёшармоқда ва ундан қандай ҳимояланиш керак?

Америкалик шифокорлар огоҳлантирмоқда: сўнгги 20 йил ичида 35-54 ёшдаги аёлларнинг юрак хуружи билан касалхонага ётқизилиш фоизи фақатгина АҚШда эмас, балки бутун дунёда 21 фоиздан 31 фоизга ошди. Нима учун бу ҳолат юз берди ва бу фоизни қандай камайтириш мумкин?

Сўнгги 50 йил ичида тиббиёт кўплаб юрак муаммоларини ҳал қилишни ўрганди. 60 йилларда бутун дунёда инфаркт касаллигининг ўлим даражаси анча юқори эди, шундан бери янги дорилар ва даволаш усуллари ихтиро қилиниб, инфарктнинг олдини олиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди.

Аммо бу ютуқлар аҳолининг барча гуруҳларига таъсир қилмади ва 35-54 ёшдаги аёлларда статистик маълумотларнинг ёмонлашуви кузатилмоқда (эркакларда эса ўзгариш йўқ, аммо бу ҳам жуда яхши эмас).

  1. Эътиборсизлик

Ўрта ёшдаги аёллар юрак касалликларининг олдини олиш чораларидан четда қолмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас: гипертония ва диабет аниқланган аёллар фоизи ҳам ошди. Инфаркт кексалар учун ҳозир ҳам соғлиқ билан боғлиқ муаммолардан биридир.

  1. Бошқача белгилар

Яна бир кузатув — аёллар юрак хуружини эркакларникидан фарқли равишда бошдан кечириши мумкин. Кўпчилик буни сезмайди! Ёрдам кейинроқ ва жиддийроқ ҳолатлардагина кўрсатилади. Агар эркаклар юракларини чангаллаб, стуллардан кескин ағанаб кетсалар, аёллар бел оғриғи, кўнгил айниши, терлаш, бош оғриғи ва бош айланишидан шикоят қиладилар. Буларнинг барчаси юрак билан бевосита боғлиқ бўлмаслиги мумкин ва шифокорлар бунда “рефлюкс” ёки “ортиқча ташвишланиш” ташхисини қўйишади.

  1. Хавф — менопаузада

Менопаузадан олдин аёлларда хавф даражаси пастроқ, аммо организмдаги катта ўзгаришлар даврида хавф ортади. Статистик маълумотларга кўра, инфаркт оқибатида вафот этган аёлларнинг 60 фоизида илгари юрак муаммолари кузатилган. Сабабларга эрта менопауза, стресс ва депрессия киради. Мутахассислар аёллардан соғлиғига эътиборли бўлиш ва муаммони диққат билан излашни тавсия қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун инфаркт касаллиги ёшармоқда ва ундан қандай ҳимояланиш керак?