date
views 8 291

Соғлиқ учун фойдали ва мазали ёғсиз шоколад яратилди

Соғлиқ учун фойдали ва мазали ёғсиз шоколад яратилди

Темпль университети тадқиқотчилари кам ёғли шоколад тайёрлашнинг янги усулини ишлаб чиқишди. Бунинг учун улар электр майдондан фойдаланиб, уни суюқ шоколад оқимининг йўналиши бўйлаб қўйишди. Мазкур тадқиқот ҳақидаги мақола Proceedings of the National Academy of Sciences (Миллий фанлар академиясининг материаллари) журналида чоп этилди, дейилади "Кун" нашрида.

Ёғи кам миқдорда бўлган шоколадни тайёрлашдаги асосий муаммолардан бири шуки, ёғ миқдорининг камайиши фабрика конвейери қувурида тиқилиш пайдо бўлишига ва ёпишқоқликнинг ошишига олиб келади. Олимлар бу тўсиқни электр майдони ёрдамида ҳал қилишга қарор қилишди, у какаонинг қаттиқ зарраларини қисқа занжир, сфероидлар ва бошқа шаклларга гуруҳланишга мажбурлайди. Бу шоколаднинг ёпишқоқлигини камайтириш, шунингдек контейнерда нормал оқим тезлигини йўлга қўйиш учун ёғнинг минимал даражасини камайтириш имконини беради.

Суюқ шоколад какао, шакар, сутнинг какао ёғи билан аралашмасидан ҳосил қилинган. У иккита асосий параметрлар билан характерланади: шоколаднинг оқиб кетмаслигини таъминловчи максимал зичлик ва заррачаларнинг ички ёпишқоқлиги.

Экспериментлар шуни кўрсатдики, 1 сантиметрга 1600 Вольт электрик майдон Mars шоколадининг ёпишқоқлигини 43,5 фоизга камайтиради ҳамда максимал зичлигини сезиларли оширади. Буларнинг барчаси ёғ концентрациясини 10 фоизга камайтиради. Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг намуналари учун ҳам худди шундай натижалар олинган, бу мазкур услубнинг кенг қўлланишини намойиш этади. Олимлар улар ишлаб чиққан янги услуб ёғсиз, мазали ва соғлиқ учун фойдали шоколад ишлаб чиқариш имконини беришига умид қилишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Соғлиқ учун фойдали ва мазали ёғсиз шоколад яратилди