16:30 / 13.06.2023
192

Онгингизга таъсир қиладиган 6 та энг зарарли ёзги одат

Онгингизга таъсир қиладиган 6 та энг зарарли ёзги одат

Фото: The Voice Mag

Агар ёзда энергия етарли эканини ҳис қилмасангиз ва кўзгуга қараганда ўзингиздан норози бўлсангиз, бу зарарли одатларингизни яхшиларига ўзгартириш лозимлиги ҳақидаги белги! Психолог Роман Таланов биринчи навбатда нимадан воз кечиш кераклигини айтиб ўтди.

Қуёшдан эҳтиёт бўлинг

Ҳаддан ташқари кўп қуёш нури организмга умумий ҳолат нуқтаи назаридан, ҳатто, психикага таъсир қилиши мумкин. Иссиқда кўпроқ чарчоқ, бош оғриғи ва уйқу билан боғлиқ муаммоларга дуч келамиз. Шунинг учун бошни иссиқдан сақловчи панамалар ҳақида унутманг ва сояда кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

Уйқу ва овқатланишнинг бузилиши

Мувозанати бузилган уйқу ва овқатланиш режими ташқи кўринишимизга, психо-эмоционал ҳолатимизга таъсир қилади. Ёзда сабзавот ва меваларга эътибор беринг, айни пайтда рациондаги гўшт миқдорини чекланг. Кунига камида саккиз соат дам олишни унутманг, ҳатто, етарлича ухлаётганга ўхшасангиз ҳам.

Одатий ишларни кечиктирманг

Бир йил давомида куннинг маълум бир алгоритмини ишлаб чиқамиз ва уни автоматик равишда кузатиб борамиз. Бироқ ёзда одатий режимга риоя қилиш қийинроқ бўлади: баъзан мажбурий вазифаларни ҳам кузгача қолдирмоқчи бўласиз. Ортиқча дам олишингизга йўл қўйманг ва ҳар доим бунинг оқибатлари ҳақида ўйланг.

Приотетларингизни йўқотманг

Таътилда дам олишга буткул шўнғиб кетманг. Ўқиш ёки келажак учун режалар тузишга кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Бу таътилдан иш кунларига қайтишингизни осонлаштиради.

Жонли суҳбатга вақт ажратинг

Интернет, телевизор ва беҳуда ўйин-кулгиларга қарамлик психикага салбий таъсир қилади ва ривожланишга тўсқинлик қилади. Аксинча, ўзингизни фойдали ва ёқимли нарсалар билан банд қилинг: оила аъзолар, дўстлар билан сайр қилиш, китобхонлик, кўргазмалар, очиқ ҳавода концертларга бориш ва ҳоказо!

Ўзингизни дала ишлари билан чарчатманг

Дала ҳовли дам олиш учун ажойиб, лекин сиз боғда ишлаш учун барча кучингизни сарфламаслигингиз керак. Ўзингизни ортиқча зўриқтирманг, кўп сув ичинг ва сояда дам олинг. Ота-онангизга ҳам худди шундай одатларни сингдиришни унутманг!


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онгингизга таъсир қиладиган 6 та энг зарарли ёзги одат