09:57 / 05.07.2023
148

Озишга ёрдам берадиган 7 хил ёғли озиқ-овқат

Фото: Woman

Британиялик диетолог Эбби Лангер таркибида фойдали ёғлар бўлган озиқ-овқатларни санаб ўтди. Маълум бўлишича, улар вазн йўқотишга ёрдам беради, деб ёзади Woman нашри.

Ёнғоқ

Ёнғоқлар юқори калория маҳсулоти ҳисобланади ва шунинг учун олимларнинг фикрига кўра, кунлик порсиянинг ҳажми 18 дона ёнғоқдан ошмаслиги керак, бу тахминан 170 калория бўлади. Бироқ тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёнғоқни кўпроқ истеъмол қиладиган одамларда тана массаси индекси бу маҳсулотни умуман истеъмол қилмайдиганларга қараганда пастроқ.

Олимлар бодом таркибидаги ёғларнинг атиги40 фоизиҳазм бўлишини исботладилар. Қолган 60 фоизи бўлиниш ва сўрилиш босқичларидан ўтишга улгурмай организмдан чиқарилади. Яъни, бодом тўйинган, шу билан бирга керакциз калория манбаи эмас, аксинча, газак учун муқобил вариантдир.

Кокос ёнғоғи ёғи

Фото: Woman

Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кокос ёғи метаболизмни яхшилайди ва кунига 120 калорияни сарфлашга ёрдам беради. Агар мақсадингиз умумий калория миқдорини камайтириш бўлса-ю, кунига бир ош қошиқ ёғ ичишни истамасангиз, унда сариёғ ўрнига кокос ёғи билан бўтқа пиширишни ўрганинг. Доктор Брюс Файф кокос ёғида 10 та ўрта занжирли ёғ кислоталари борлигини аниқлади. Уларнинг ҳар бири табиий озуқа моддаси бўлиб, бошқа озиқ-овқатлардан витамин ва минералларнинг яхши сўрилишини рағбатлантиради.

Авокадо

Фото: Woman

Авокадо — диетологлар сариёғ ўрнига фойдаланишни маслаҳат берадиган яна бир маҳсулот. Гап шундаки, авокадолар осон ҳазм бўладиган ёғлардан иборат бўлиб, шу билан бирга бу мевада соғлом ёғлар, клечатка ва А, И, C, В, У, К ва З витаминлари мавжуд.

Лосось балиғи

Фото: Woman

Лосось инсон учун энг зарур моно тўйинган ёғли кислоталари бўлган омега-3 ларга бой, уларни фақат озиқ-овқатдан олиш мумкин. В витаминининг кунлик эҳтиёжи бу балиқнинг 120 граммида мавжуд, шу билан бирга маҳсулот юқори калорияли эмас (100 грамм учун атиги 140 ккал). Лосось балиғи икраси ҳам фойдалидир: унинг таркибида кўп миқдорда ёд ва фойдали холестерин (1,5-14 фоиз) мавжуд, бундан ташқари, икра таркибида углеводлар мутлақо йўқ.

Тухум сариғи

Фото: Woman

Тухум сариғида юрак хасталикларини қўзғатувчи холестерин мавжуд деган машҳур “қоида”га қарамай баъзи тадқиқотчилар тухум сариғи организм учун зарур эканини таъкидлашади. Аслида улар тўқлик ҳиссини келтириб чиқаради, бу (ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатдан) ортиқча овқатланишни камайтиришга ёрдам бериши керак.

Мол гўшти

Фото: Woman

Бир гуруҳ мутахассислар сиз фақат сабзавот истеъмол қиласизми ёки гўштни афзал кўрасизми, бундан қатъий назар калорияси кам бўлган диетада вазн йўқота оласиз деган фикрни илгари сурадилар. Ўт билан озиқланган сигирларнинг гўштида ёғ ва калориялар миқдори пастроқ ҳисобланади.

Қаттиқ пишлоқ

Фото: Woman

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сут маҳсулотларини (жумладан, пишлоқ) диетасига киритадиган одамларда ортиқча вазн ва семириш эҳтимоли камроқ. Бундан ташқари, пишлоқнинг айрим турларида мавжуд бўлган ёғ кислоталари метаболизмни тезлаштиради ва вазн йўқотишга ёрдам беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишга ёрдам берадиган 7 хил ёғли озиқ-овқат