14:00 / 11.07.2023
273

Буни фақат машина ҳайдаш пайтида ҳис қилиш мумкин: Альцгеймер касаллигининг эрта аломати

Фото: The Voice Mag

Касалликнинг дастлабки босқичларида энг кенг тарқалган деменция турини қандай аниқлашни билиб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди, деб ёзмоқда The Voice Mag нашри.

Альцгеймер касаллиги билан оғриган беморлар шифокорга кечроқ келишади. Сабаби оддий: агар улар бирон бир аломатни сезсалар, кўпинча уларни оддий қаришнинг намоён бўлиши деб таснифлашади, шунинг учун бунга эътибор бермайдилар.

Деменциянинг ушбу белгиларидан фақат биттасини машина ҳайдаш пайтида сезиш мумкин. Рулда ўтирганда ҳали касаллик ҳақида билмаган, ташхисланмаган одамлар тўсатдан таниш ва аллақачон яхши ўрганилган жойларга йўлни эслай олмайдилар.

Параллел равишда бундай одамларда масофани етарли даражада баҳолаш ва ранг ёки контрастни аниқлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам бўлиши мумкин. Бу аломатларнинг барчаси ҳайдаш жараёнини жуда мураккаблаштиради: ҳатто бутун умрини рулда ўтказган одам ҳам ўзини ноқулай сеза бошлайди ва йўлда ўзини ишончсиз ҳис қилади.

Фото: Google Image

Альцгеймер касаллигини ўз вақтида англаш ва тиббий ёрдамга мурожаат қилиш касалликнинг намоён бўлишини кечиктириш, ҳаёт сифатини яхшилашнинг ягона ишончли усули ҳисобланади. Кўпларнинг хатоларини такрорламанг, чунки статистик маълумотлар хавотирли: яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, фақат ҳар учинчи одам касалликнинг дастлабки ойида шифокорларига деменция белгилари ҳақида айтиб беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Буни фақат машина ҳайдаш пайтида ҳис қилиш мумкин: Альцгеймер касаллигининг эрта аломати