08:56 / 12.07.2023
193

Мияни фаоллаштириб, ақлий унумдорликни оширадиган энг фойдали озиқ-овқатлар

Фото: Кubnews

Доктор сермаҳсул ишлаш ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиш учун нима ейиш кераклигини санаб ўтди.

Қандай озиқ-овқатлар мия фаолиятини яхшилайди?

Атрофдагиларни ақлингиз ва топқирлик қобилиятингиз билан ҳайратда қолдириш учун жуда кўп иш қилиш шарт эмас. Диетолог Марина Сорокинанинг сўзларига кўра, баъзи озиқ-овқатлар ҳам мунтазам истеъмол қилинса, хотирани мустаҳкамлайди ва ақлий жараёнлар тезлигини оширади.

Мутахассис мия фаолиятининг бундай табиий “стимуляторлари”нинг бешта гуруҳини санаб ўтди:

  • Ёғли денгиз балиқлари (лосос, скумбрия, селд ва бошқалар). Улар витамин D, фосфор, цинк, оқсилга бой бўлиб, умумий саломатлик, орган ва тизимларнинг фаолиятига жуда фойдали таъсир кўрсатади. Диетолог таъкидлаганидек, кутилган натижага эришиш учун ҳафтасига камида икки марта ёғли балиқ истеъмол қилиш керак.
  • Яшил баргли сабзавотлар (исмалоқ, карам, брокколи, шовул ва бошқалар). Улар мия учун фойдали микроэлементларга бой: витамин К, лутеин, фолий кислотаси, бета-каротин. Дарвоқе, худди шу маҳсулотлар деменциянинг олдини олишда ажойиб ёрдамчилар саналади.

Резаворлар (малина, қулупнай, черника бошқалар). Мевалар хотира ва когнитив функцияларга жуда фойдали таъсир кўрсатадиган флавоноидларга

Фото: Google Images

 

  • Ёнғоқ. Ахир, ёнғоқ ҳатто, ташқи томондан инсон миясига ўхшашлиги бежиз эмас! Ёнғоқда протеин ва соғлом ёғлар кўп. Бундан ташқари, у омега-3 кислоталари, B, C, PP витаминлари, темир, йод, магний, цинк ва мисни ўз ичига олади. Бу фойдали моддаларнинг барчаси сизни ҳамкасбларингизга қараганда узоқ муддатда ақллироқ, фаолроқ ва муваффақиятлироқ бўлишингизни таъминлайди.
  • Қора шоколад. Какао мия ва асаб тизими саломатлиги учун энг фойдали озиқ-овқатлардан биридир. Бундай мазали қўшимча билан ҳар қандай имтиҳон ёки лойиҳа ҳимояси ҳамфикрлар билан ёқимли суҳбат каби ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мияни фаоллаштириб, ақлий унумдорликни оширадиган энг фойдали озиқ-овқатлар