18:44 / 05.09.2023
429

Қовоқ уруғининг инсон саломатлиги учун 5 та фойдали хусусияти

Фото: Marie Claire

Куз мавсумида пишиб етиладиган полиз экини — қовоқнинг саломатликка ижобий таъсир қилиши ҳеч кимга сир эмас. Унинг уруғи эса ўзидан ҳам фойдали эканини ҳамма ҳам билавермайди.

Терини гўзаллаштиради

Қовоқ уруғи тери ҳужайралари учун муҳим бўлган омега-3 ва яримтўйинган ёғ кислоталарининг кони саналади. Шунингдек, тери регенерацияси учун аҳамиятли бўлган E витаминини ҳам ўз ичига олади.

Юрак учун фойдали

Қовоқ уруғида юрак-қон томир тизими фаолияти учун фойдали бўлган магний ва калий бисёр бўлади. Ушбу маҳсулот, қон томирларда спазм пайдо бўлиши ва юрак етишмовчилигининг олдини олади. Қон босимини яхшилаб, томир деворларини тозалайди, холестеринли қатлам ҳосил бўлишининг олдини олади.

Кайфиятни кўтаради, уйқуни яхшилайди

Қовоқ уруғи триптофаннинг манбаи экани ҳисобига энг яхши антидепрессантлардан бири саналади. Ушбу аминокислота организмда кайфиятни кўтарувчи “бахт гормони” — серотонинга айланади. Триптофаннинг яна бир бошқа фойдали хусусияти ҳам бор: у кечаси уйқуни меъёрлаштириб, асаб тизимини тинчлантирадиган — мелатонин ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Иммунитетни, тирноқ ва сочларни мустаҳкамлайди

Ушбу маҳсулот вируслар билан курашиб, иммунитетни яхшилайдиган рух моддасининг кони саналади. Бундан ташқари, ушбу модда А ва E витаминларини сўрилиши учун организмга ёрдамлашгани ҳисобига тери ва соч аҳволи яхшиланишига ҳам таъсир қилмай қолмайди.

Суякларни мустаҳкамлайди

Қовоқ уруғи мия фаолиятини яхшилаб, суякларни мустаҳкамлайдиган фосфорга бой маҳсулот саналади. Фосфор суяклар саломатлиги учун калсий сингари муҳим саналади. Айнан калсий билан бирга ушбу микроэлемент суяк тўқималарини мустаҳкамлайди.

Қовоқ уруғини қандай истеъмол қилиш керак?

Қовоқдан ажратиб олинган уруғларни яхшилаб тозалаб олинг. Салфетка устида қуритиб олгач, қандолат қоғози устига қўйинг ва 10-12 дақиқа давомида пишириб олинг. Олов паст бўлгани яхши. Иссиқлик қанчалик кам бўлса, қовоқ уруғидаги фойдали хусусиятлар шунча кўп сақланиб қолади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қовоқ уруғининг инсон саломатлиги учун 5 та фойдали хусусияти