21:50 / 11.09.2023
287

Иммунитетни мустаҳкамлайди: касал бўлмасликка ёрдам берадиган 15 хил маҳсулот

Иммунитетни мустаҳкамлайди: касал бўлмасликка ёрдам берадиган 15 хил маҳсулот

Куз — шамоллаш ва грипп мавсуми, унда бурун битиб қолиши, йўтал ва бошқа аломатлар юзага келиши мумкин. Касалликни даволагандан кўра, уни олдини олган яхшироқ, бунинг учун диетангизга ҳамёнбоп маҳсулотлар рўйхатини киритишингиз керак. Иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган ва вирусларга қарши курашадиган маҳсулотлар мавжуд. Совуқ ҳавода касал бўлмаслик ва тезроқ тузалиш учун уларни ейишингиз керак.

Цитрус мевалар

Цитрус меваларда мавжуд бўлган C витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади. Шунинг учун, диетангизга апельсин, мандарин, лимон ва грейпфрутларни қўшинг. Бироқ C витамини киви, булғор қалампири, брокколи, қовоқ ва помидорда ҳам мавжуд.

Фото: “Яндекс.ру” 

Саримсоқ ва пиёз

Совуқ мавсумда овқатингизга саримсоқ ва пиёз қўшиб истеъмол қилинг. Уларда антибактериал, антифунгал, антивирал, антипаразитик ва антиоксидант хусусиятларга эга аллицин мавжуд. Шунингдек, саримсоқ ва пиёз C витаминининг яхши манбаи бўлиб, ичак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Фото: “Яндекс.ру” 

Чили қалампири

Каен ёки чили қалампирида капсаицин моддаси мавжуд бўлиб, у яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Ушбу маҳсулотни истеъмол яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.

Фото: “Яндекс.ру” 

Лавлаги

Лавлаги беталаин антиоксидантларини ўз ичига олади, бу инфекциядан келиб чиққан яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.

Фото: “Яндекс.ру” 

Помидор

Помидор антиоксидант ликопенга бой бўлиб, уни бир неча ҳафта давомида истеъмол қилиш организмда инфекция пайтида юзага келадиган оксидловчи стресс даражасини пасайтиради.

Фото: “Яндекс.ру” 

Баргли кўкатлар

Баргли кўкатлар — кучли антиоксидант бўлган E витамини манбаи. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, диетангизни кунига 200 ME (милли эквивалент) E витамини билан тўлдириш нафас олиш йўллари инфекцияларининг частотаси ва оғирлигини камайтириши мумкин.

Фото: “Яндекс.ру” 

Қўзиқорин

Қўзиқорин анъанавий хитой табобатида қўлланилганлиги бежиз эмас, чунки бошқа нарсалар ушбу маҳсулот ҳам қаторида антивирал хусусиятларга эга. Қўзиқоринлар организмга инфекцияларга қарши туришга ёрдам берадиган D витамини ва иммунитетни яхшилайдиган полисахаридларга бой.

Фото: “Яндекс.ру” 

Гречка

Гречкани овқатланиш рационига киритиш керак, сабаби у антиоксидантларга, витаминларга ва минералларга, жумладан, иммунитет тизимининг ишлашида жуда муҳим рол ўйнайдиган рухга бой.

Фото: “Яндекс.ру”

Асал

Асал совуқ мавсумда ҳақиқий нажот ҳисобланади. У томоқ оғриғи учун энг яхши воситалардан бири. Унинг табиий антиоксидантлари ва антимикробиал хусусиятлари вируслар, бактериялар ва замбуруғлар келтириб чиқарадиган инфекцияларга қарши курашишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, асал йўталнинг частотасини камайтириши ва нафас олиш йўллари фаолиятини яхшилаши мумкин. Асал уйқу сифатини яхшилаши мумкин, ундан ташқари бу маҳсулот иммунитетингизни кўтариш учун жуда муҳим. Шунингдек, асал касал бўлган инсонлар учун фойдали.

Фото: “Яндекс.ру”

Ёғли балиқ

D витамини кучли иммунитетни сақлашга ёрдам беради ва лосос каби ёғли балиқлар организмга қуёш нури етарли бўлмаганда уни синтез қилиш учун қондаги оптимал даражани сақлаб қолишга ёрдам берадиган витаминни етарли даражада ўз ичига олади. Бироқ бу ҳаммаси эмас: D витамини захиралари саратоннинг айрим турларига қарши курашиш, суякларни мустаҳкамлаш ва ҳатто вазн йўқотишга ёрдам беради.

Фото: “Яндекс.ру”

Аччиқ шоколад

Ширинликлар ҳам фойдали бўлиши мумкин. Тўқ рангли шоколадда теобромин мавжуд бўлиб, у шамоллашдан келиб чиқадиган яллиғланишни камайтиради. Меъёрида шоколад истеъмол қилиш ҳам айрим касалликларнинг олдини олади.

Фото: “Яндекс.ру”

Куркума

Ушбу рўйхатга зираворларни ҳам киритиш лозим. Куркума таркибида яллиғланишга қарши хусусиятларга эга ва иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган куркумин бирикмаси мавжуд.

Фото: “Яндекс.ру”

Кўк чой

Кўк чой антиоксидантларга бой ва иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган катехинни ўз ичига олади. Шунингдек, у вирусларнинг кўпайишини бостириши мумкин.

Фото: “Яндекс.ру”

Занжабил чойи

Занжабил совуқ ҳаводаги вирусларни, айниқса, шамоллашнинг энг кенг тарқалган сабаблари бўлган риновируслар оиласига қарши курашиш қобилияти билан машҳур. Шунингдек, у гингерол деб аталадиган яллиғланишга қарши компонентни ўз ичига олади, бу инфекция билан курашишга ёрдам беради.

Фото: “Яндекс.ру”

Кефир

Кефир иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган кўплаб фойдали пробиотикларни ўз ичига олади. Бизнинг иммун тизимимиз бу пробиотиклар билан алоқадор бўлган ошқозон-ичак тракти билан бевосита боғлиқ.

Фото: “Яндекс.ру”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иммунитетни мустаҳкамлайди: касал бўлмасликка ёрдам берадиган 15 хил маҳсулот