Статистик маълумотларга кўра, ҳар куни дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг 30 фоизи чиқинди сифатида ташлаб юборилади. Аслида уларнинг аксариятини қайта ишлатиш мумкин. Буни биргина банан пўстлоғи мисолида кўриб чиқиб, сўзимизга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.
Бананни истеъмол қилиб бўлганингиздан кейин пўстлоғини чиқинди идиши томон улоқтиришга шошилманг. Унинг фойдали хусусиятлари сиз ўйлагандан кўп.
Чарм пойабзал ни тозалайди
Банан таркибидаги калий ва табиий ёғлар чарм пойабзал ингизни янгидек кўринишга келтиради. Пойабзал нинг устки қисмини пўстлоқнинг ички томони билан артинг. Натижа сизни ҳайрон қолдиришига шубҳамиз йўқ (ушбу усулни замш ва лак билан қопланган пойабзалларга нисбатан қўллаш мумкин эмас).
Тишларни оқартиради
Банан таркибидаги калий тишларни оқартириш, калсий ва D витамини эса уларни мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Банан пўстлоғидан кичик бўлаклар кесиб олинг ва уларни музлаткичга солиб қўйинг. Ҳар куни кечқурун биттадан бўлакни олиб, унинг ички томони билан тишларингизни бир неча дақиқа давомида тозаланг. Шундан кейин уларни одатдагидек ювиб ташлайверасиз.
Қичишишдан халос бўлишга ёрдам беради
Банан яллиғланишга қарши ва антисептик хусусиятга ҳам эга. Чивин ёки бирор ҳашарот чаққан жойга зудлик билан суртиш учун малҳам топа олмасангиз, ушбу соҳа устига банан пўстлоғини ички томони билан боғлаб қўйинг. Енгилликни ҳис қилишингиз кафолатланади!
Сирка тайёрлаш усули
Банан пўстлоғидан сирка тайёрлаш мумкинлиги ҳақида эшитганмисиз? У бир озгина аччиқ ва нордон таъмга эга бўлиб, салатларга ўзига хослик бағишлайди.
Кўзлар остидаги шишларни йўқотади
Кўзларингиз остида пайдо бўлган шишлар ёки тўқ рангли “қопчалар”дан халос бўлишни истайсизми? Бу борада ҳам сизга банан пўстлоғи ёрдам беради. Уни ўрта катталикда бўлаклаб, кўзларингизни юмган ҳолда қовоқлар устига жойлаштиринг ва 10-15 дақиқа давомида тинч ҳолатда ётинг.
Чойга хуштаъм қўшимча бўла олади
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, банан пўстлоғи тезроқ ва тинч ухлашга ёрдам беради. Гап шундаки, унинг таркибида тинчлантирувчи хусусиятга эга магний элементи мавжуд. Банан пўстлоғини совиткич музхонасига солиб қўйинг, уни олиб муздан туширинг ва газ печида қуритиб олинг (бунга тахминан 1 соат вақт кетади). Кейин эса қуриган бўлакларни кукун кўринишига келтиринг. Ушбу кукунни чой ичига солиб истеъмол қилишингиз мумкин.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг