
Қатъиятсизлик ва ҳаракатсизликнинг сабаби онгимизнинг тубида жойлашган, бизни дангасаликка ундайдиган сохта ишончдир.
Баъзида ҳар қандай инсоннинг ҳам бирор ишга қўл ургиси келмай қолади. Аммо айримлар буни енгиб ўтсалар, айримлар қотган жойида қотиб тураверадилар. Бизни ҳаракатсиз қилиб қўядиган бу баҳоналар айтиб ўтганимиздек, онгимизда жойлашган.
“Мен ундай эмасман”“Нега у муваффақиятга эришди, мен бўлсам эриша олмадим? Чунки мен ундай эмасман. У жудаям ақлли, чаққон, бой, мен бўлсам…”Ҳа, биз ҳаммамиз ҳар хилмиз. Ҳар кимнинг ўзига яраша қобилияти, ўзига яраша имконияти бўлади. Лекин бу кимларгадир барча имкониятлар берилган, айримлар эса бундан мосуво дегани эмас. Биз ўзимизни юқори марраларга эришган инсонлар билан солиштиришни ёқтирамиз, бироқ улар ҳам фаолиятининг бошида биздан-да чорасизроқ бўлишганини эътибордан қочирамиз. Шунинг учун бошқачароқ фикр юритиш тўғрироқ бўлади:“У эриша олдими, менинг ҳам қўлимдан келади”.
“Шусиз ҳам ҳаммаси яхши”“Ўзимни қийнаб нима қиламан, шусиз ҳам ҳаммаси яхши кетяпти-ку. Боридан ҳам ажралиб қолмай тағин”.Айни пайтда сизнинг ҳамма ишларингиз яхшилиги ва бахтли эканлигингиз таҳсинга лойиқ. Аммо келажак ҳақида нима дея оласиз? Ҳеч нарса абадий эмас ва истайсизми-йўқми, барибир ўзгаришлар сиз томон юз буради. Сиз бу ўзгаришларга тайёр бўлишингиз лозим. Бунинг учун эса доимо изланиш ва ҳаракатда бўлиш даркор.
“Кейинроқ қилсам ҳам бўлади”“Ҳозир вақтим йўқ. Болалар, ишлар, югур-югурлар. Вақт топишим билан бу ишга киришаман”.Ишни ортга суриш ишни бошлашга имкон бермайди. Бу жуда сокинлик билан, худди бўғма илон қурбонини бўғаётгандек юз беради. “Бугун” “эртага”га айланади, кейин “янги йилдан”га, ундан кейин эса “ҳеч қачон”га айланади.Бошлайдиган ишингизни ўлдиришга шай турган бу бўғма илонни доимо ёдда тутинг. Уни енгиш жуда осон ва бунинг учун ўзингизга доимо қуйидаги саволни беринг:“Нима учун бу ишни бугун қилмаслигим керак?”
“Қандай қилишни билмайман”“Қилолган бўлардим, ўрганган бўлардим, уддалардим. Лекин буни қандай қилишни билмайман. Менга ёрдам берадиган одам йўқ, ўзимнинг эса қўлимдан келмайди”.Бу сўзларни ўтган асрда айтсак ярашарди. Ҳақиқатан, бирор ишда муваффақиятга эришиш учун уни ўрганиш керак. Лекин ҳозир интернетда истаган маълумотингизни топишингиз мумкин. Шундай экан, бу баҳона ўтмайди. Изланинг, интилинг.
“Бу унчалик муҳиммас”“Умуман олганда, менга барибир. Бу мен учун унчалик катта аҳамиятга эга эмас”.Бу жуда катта ва хавфли баҳона. Фақат сизнинг ҳаётингиз ва уни ўзгартириши мумкин бўлган воқеа ва ҳаракатлар муҳим аҳамиятга эга. Сиз учун ҳеч ким ҳеч нарса қилиб бермайди, агарда ўзингиз қўл силтаб қўйган бўлсангиз, ҳеч ким сизга ёрдамлашмайди. Шамол фақат кенг ёйилган елкангагина урилади.
“Қўрқаман”“Эплолмасам нима бўлади? Шарманда бўламан. Ҳамма устимдан кулади. Йўқ, қўрқаман”.Ҳар бир муваффақият замирида омадсизликлар ётади. Машҳур ишбилармонлар, ижодкорлар, олимлар шундай хатоларга йўл қўйишганки, уларнинг ўрнида бошқа одам бўлганида ўзини отиб ташлаган бўларди. Аммо улар бу хатолардан қўрқмаганлар ва машҳурлик даражасига етишишган. Шунинг учун қўрқувни йиғиштириб, қуйидагича фикрлаш керак:“Агар бунга уриниб кўрмасам, унда устимдан кулишади. Қўрқувни енга оламан”.
“Ўзгаришларни ёқтирмайман”“Менга бунақа янгиликларнинг кераги йўқ. Мен эскича услуб тарафдориман”.Янгиликка интилувчан ва янгиликни ёқтирмайдиган инсонлар бўлади. Ҳамманинг ўз фикри бор.Бироқ эскилик қобиғига ўралиб олишдан олдин бир мушоҳада қилиб кўринг, ҳозирги имкониятларга ҳам айнан янгилик орқали эришмаганмисиз. Ҳаётида ўзгаришларни амалга оширишга қодир инсонгина муваффақиятга эриша олади.
Манба: Megadunyo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар