date
views 9 717

Кунгабоқар нима учун Қуёшга юзланади?

Кунгабоқар нима учун Қуёшга юзланади?

Кунгабоқар унинг “ички соатлари”ни ўзгартириб қўйган мутация туфайли доимо Қуёшга қараб юзланиш хусусиятига эга. Бу шундай ўзгартиришки, улар ўсимликнинг ҳужайралари ўсишини бошқариб туради ҳамда уни куннинг ёруғ қисмида шарқдан ғарбга қарашга мажбур қилади. Бу ҳақда “Science” журнали'га асосланиб “Kun.uz” маълум қилди.

“Ўсимлик қачон ва қаердан Қуёш чиқиши ҳақида тасаввурга эга бўлиши мени шундай тахминларга олиб келди – кунгабоқарларнинг ўсишини бошқарувчи оқсил ва генлар занжири ҳамда “биосоатлар” ўртасида боғлиқлик бор. Кунгабоқар кўпроқ нур олиш билан бирга асалариларни ҳам кўпроқ жалб қилади, чунки улар иссиқ жойларни яхши кўришади”, - деди Дэвисдаги Калифорния университетида фаолият олиб борувчи Стэйси Ҳармер. Стэйси ва унинг ҳамкасблари ана шундай тахминга таяниб, ботаниканинг энг қадимий ва қизиқарли жумбоғига жавоб топишди.

Бунинг учун мақола муаллифлари бир неча кунгабоқарларни ўстиришди, уларнинг бир қисмини доимий равишда чироқ ёниб турган лабараторияда экишди, қолган қисми эса оддий далада экилди. Олимлар ўсимликларнинг бир қисмини Қуёш ортидан ўгирила олмайдиган қилиб мустаҳкамлашди, бу уларга бундай эволюцион мослашишни инкор қилишнинг оқибатларини баҳолаш имконини берди.

Бу ҳаракат тамойилларини очишда уларга мақола муаллифларидан бири ўйлаб топган топқир усул ёрдам берди – биологлар маркер олиб, кунгабоқарнинг поясига бир нечта нуқта қўйиб, белгилаб қўйишди ва уларни видеокамера ёрдамида кузатишди. Агар улар орасидаги масофа ўзгарса, бу гул пояси нуқталар қўйилган жойда ўсган бўлар эди.

Кузатувларнинг кўрсатишича, гулнинг ҳаркатида унинг ички соатлари “мотор” вазифасини ўтаган – ёруғликсезувчан оқсиллар тўплами ва уларга “мустаҳкамланган” кун, тун, тонг ва оқшом тушиши билан боғлиқ турли ҳаётий жараёнларни бошқарувчи генлар.

Агар куннинг узунлиги сунъий равишда бузилса, ҳаттоки ёруғликнинг сунъий манбаси худди табиий ёритувчидек ҳаракатланса ҳам, кунгабоқарлар Қуёшга йўналиш хусусиятини йўқотишади. Бу гулнинг ўсиш тезлиги, биомасса тўплами ва уруғликларнинг ривожланишига дарҳол салбий таъсир кўрсатади.

Маркерда қўйилган нуқталар бунинг айнан қандай рўй беришини кўрсатиб берган – маълум бўлишича, бу соатлар гулнинг ҳаракатига икки йўл билан таъсир кўрсатар экан: ўсиш тезлигини назорат қилиб ва поянинг бир томонини бошқасидан тезроқ ўсишга мажбур қилган. Шу туфайли кунгабоқар куннинг ёруғ қисмида Қуёшга талпиниб ўгирилади.

Кунгабоқарнинг бундай хусусиятининг кутилмаган эволюцион ижобий томони бор – Ҳармер ва унинг ҳамкасбларининг аниқлашича, асаларилар иссиқ гулларни яхши кўришади, айниқса эрталабки пайтда; Қуёш томон ўгирилиш гулга тезроқ исиниш ва кўпроқ чанглатувчиларни жалб қилишга ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Кунгабоқар нима учун Қуёшга юзланади?