11:44 / 23.12.2023
438

Шамоллашдан тезроқ қутулиш учун 4 та маслаҳат

Шамоллашдан тезроқ қутулиш учун 4 та маслаҳат

Фото: Unsplash

Касаллик ҳар доим кутилмаганда келади. Айниқса совуқ мавсумда ОРВИ билан касалланганлар сони одатдагидан кўпроқ бўлади. Агар сиз тезда оёққа туришни истасангиз, шифокорлар томонидан тавсия этилган ушбу қоидаларга амал қилинг.

Иссиқ душ қабул қилинг

Эскиларимизнинг шамоллаб қолганда ҳаммомда узоқ қолмаслик, соч ювмаслик керак деган маслаҳатларини унутиш вақти келди. Reading университетининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Саймон Кларкнинг сўзларига кўра, иссиқ буғли ванна ёки душ қабул қилиш қон айланишини яхшилайди, мушаклардаги оғриқни йўқотади ва даволаниш жараёнини тезлаштиради.

“Ҳаммомдаги иссиқ буғ бурун йўллари шамоллашини бартараф этишга ёрдам беради”, — дея қўшимча қилди мутахассис.

Бундан ташқари, шифокорлар иссиқ сув буғидан нафас олиш машқини қилишни ҳам фойдали эканини айтади.

Сайр қилинг

Албатта иситма, ҳолсизлик ва бош айланиши бўлса, бу яхши ечим эмас. Аммо уйғонганингизда ва тана ҳарорат 37 даражага тушганида бир муддат тоза ҳавода сайр қилиш иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

“Совуқ ҳавода сайр қилиш бурун касалликларининг олдини олади ва ўзингизни тетик ҳис қилишингизга ёрдам беради”, — дейди доктор Кларк.

Кўпроқ аччиқ маҳсулотларни истеъмол қилинг. Аччиқ маҳсулотлар вирусларни йўқ қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари, улар йўтал ва томоқ оғриғини камайтиришга ёрдам берадиган балғам ажралиш жараёнини тезлаштиради. Доктор Кларк карри каби зираворларга алоҳида эътибор бериш кераклигини тавсия қилади.

“Карри таркибида кўп миқдорда саримсоқ пиёз ва занжабил бор. Бу маҳсулотлар синкка бой, бу эса риновируслага қарши курашишда фаол ёрдам беради”, — дейди мутахассис.

Кўпроқ иссиқ ичимликлар қабул қилинг

2008 йилда Rhinology илмий журнали ҳар қандай иссиқ ичимлик балғам ажралишига ва томоқ оғриғини юмшатишга, шунингдек, бурун битишидан халос бўлишга ёрдам берадиган тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Мутахассислар тажрибаси давомида маълум бўлдики, бошқа вариантларга қараганда, смородинали иссиқ ичимлик шамоллашдан тезроқ қутулишга ёрдам беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шамоллашдан тезроқ қутулиш учун 4 та маслаҳат