11:24 / 14.02.2024
187

Шифокор эндокринолог: Аёллар учун энг зарарли маҳсулотлар

Шифокор эндокринолог: Аёллар учун энг зарарли маҳсулотлар
30 ёшдан сўнг аёллар ортиқча вазн ҳозил бўлишини олдини олиш билан биргаликда турли хил касалликлар хавфи туфайли таомланиш тартиби ва диэтага аҳамият беришлари лозим. Қуйида қандай маҳсулотлар аёллар организми учун зарар келтириши ҳақида сўз боради.

Эндокринолог Алина Алкашева Россия нашрларидан бири билан суҳбатда аёллар саломатлигига энг кўп зарар етказадиган маҳсулотлар рўйхатига тўхталиб ўтди. Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу маҳсулотлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинса бир нечта нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шакар

Фото: Стаплеfood
Аввало, аёлларга шакарни суиистеъмол қилмаслик тавсия қилинади, чунки шакер семириб кетиш хавфи, кейинчалик инсулинга резинентликни келтириб чиқаради. Бу ташхис ўта хавфли эмас, аммо даволанмаса, диабетнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Одатда, бу касаллик ҳаёт сифати ва давомийлигига сезиларли таъсир қилади. Хавфни ўз вақтида аниқлаш учун қондаги глюкоза даражасини назорат қилиш зарурдир.

Шакар юз терисига ҳам салбий таъсир кўрсатади: у коллаген ишлаб чиқаришни тўхтатиб, эрта қаришга олиб келади. Эндокринолог аёллар учун оддий углеводларнинг энг хавфсиз суткалик миқдори 50 грамм деб белгилайди.

Спиртли ичимликлар
Шифокор Алкашеванинг фикрича, спиртли ичимликлардан тўлиқ воз кечиш саломатлик гаровидир. Этил спирти ичак микрофлорасига заҳарли таъсир кўрсатади, витаминлар, минераллар, ёғлар, оқсил ва углеводларнинг организмга сўрилиш жараёнига путур етказади.

Сут ва сут маҳсулотлари

Фото: Cаботҳеалтҳ
Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо сут маҳсулотлари ҳам аёллар учун зарарли маҳсулотлар сирасига киради. Меъёридан ортиқ истеъмол қилинган сут организмда катта миқдорда инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди ва натижада сут таркибидаги лактоза терида ҳуснбузарлар ва шишлар пайдо бўлишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор эндокринолог: Аёллар учун энг зарарли маҳсулотлар