Совуқ кунларда иссиқлик берувчи таомлар айни муддао. Бундай ҳавода тана исиши учун жуда кўп энергия сарфланади. Тўғри овқатланиш эса организмнинг шамоллаш ва ўткир респираторли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов сўзларига кўра, совуқ ҳавода инсон танаси кўпроқ витаминлар ва минераллар, айниқса, оқсил моддасини талаб қилади. Унинг таркибидаги аминокислоталар иммунитетни кўтариб, микробларга қарши курашда ёрдам беради.
Таркибида иссиқлик сақловчи маҳсулотларга гречка ва жўхори ёрмалари, пиёз, саримсоқпиёз, ерқалампир, қалампир, зира, туршак, майиз, балиқ, қўй, мол, товуқ гўшти, сут маҳсулотлари, занжабил чойи, арпабодиён чойи ва қаҳва каби маҳсулотлар киради.
Нутрициологлар вазн ташлаш учун қишда парҳездан фойдаланишни тавсия этмайди. Аксинча, айнан шу вақтда организм дам олиши ва куч йиғиши керак.
Совуқ мавсумда қизил ва қора қалампир, занжабил, долчин каби иссиқ зираворлардан фойдаланиш тавсия этилади. Уларнинг таркибидаги қиздирувчи моддалар овқат ҳазм қилиш тизимининг рецепторларини қўзғаб, қонни томирлар бўйлаб тезроқ айланиши ва иссиқликни таъминлайди.
Қишда кам миқдорда ёғли гўшт истеъмол қилиб туриш ҳам зарар қилмайди. Унда совуққа қарши туриш учун зарур бўлган арахидон кислотаси мавжуд. Витаминларга бой мол, қўй жигари қишда А витамини манбаи сифатида организм учун зарур бўлади. Хамирли овқатлар ҳам танани иситиш учун хизмат қилади. Бундай таомлар қиш учун жуда мос келади.
Қайд қилинишича, иссиқ, тўйимли овқат истеъмол қилиш қишнинг совуқ кунларида одамларнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади. Айниқса, товуқли шўрва организмда протеиннинг керакли даражасини сақлаб қолиш учун муҳим таомдир.
Шакар истеъмолини чеклаш саломатлик учун аҳамиятли. Иссиқ ва аччиқ қаҳва организмга ундан кўра кўпроқ тетиклик бағишлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди