Фото: Нвкз-туб
XI аср замонавий инсонлари йилдан йилга ҳар қачонгидан ҳам камроқ ҳаракат қилмоқда. Саломатлик ҳақида қайғурадиган кишилар эса бадантарбияга ва тез-тез сайр қилишга одатланган. Аслида, кунига неча қадам юриш керак? Мақолада бунга ойдинлик киритамиз.
Жиддий спорт тури билан шуғулланмасдан туриб ҳам соғлом турмуш тарзини кечириш мумкин, бунинг учун кунлик қадамингизни ҳисоблаб бориш ёрдам беради. Бунда ёш, умумий соғлиқ ҳолати ва жисмоний имкониятлар каби омилларни ҳисобга олиш даркор.
18 ёшгача бўлганлар учун кўпроқ ҳаракатда бўлиш ва 10-15 минг қадам юриш тавсия этилади, чунки ёш организм ҳали кучга тўла ҳисобланади. Бундай катта фарқни мутахассислар қуйидагича тушунтиради: ёш болалар, ўсмирлар ва балоғатга етганлар жисмоний ҳаракати ва суяклар ривожланиш даражаси тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ўртача ҳисоб ҳар бир инсон учун индивидуал тарзда олинади.
Ёш ўтгани сари организм сустлашади, суяклар мўртлашади. Мазкур фактларни ҳисобга олган ҳолда 60 ёшдан ошган шахсларга ўртача 3-10 мингта қадам юриш тавсия этилади.
Кундалик қадамлар сонини кўпайтириш учун тавсиялар
Тез-тез сайрга чиқиш
Тоза ҳавода сайр қилиш нафақат жисмоний ҳаракат қилишга ундайди, балки кайфиятингизни кўтаради. Сайр учун энг яхши вақт нонуштадан сўнг ёки тушликдан сўнгги пайтлардир.
Телефонда суҳбатлашаётган вақтда ўтирмаслик
Офисда ва компьютер қаршисида ишлайдиганлар учун кунлик қадам нормасини босишнинг аксарият ҳолларда иложи бўлмайди. Шунинг учун телефонда сўзлашганда хонада бир оз юриш мақсадга мувофиқдир.
Машинани манзилдан узоқроқ жойда тўхтатиш
Борар жойингиз хоҳ ишхона, хоҳ дўкон бўлсин, машинангизни бир оз манзилга узоқроқ жойда тўхтатинг. Бундай тарзда пиёда юриш кунлик етишмаётган қадамлар ўрнини тўлдиришга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди