Мазкур шарқона ширинлик кўплаб витаминлар ва бошқа фойдали моддаларга бой. Ҳолванинг фойдали жиҳатлари ва кимларга мумкин эмаслиги ҳақида маълумот берамиз.
Ҳолванинг фойдали хусусиятлари
Оқсил манбаи ҳисобланади
Ҳолва таркибида тахминан 12 грамм оқсил бўлиб, бу кунлик меъёрнинг 15 фоизини ташкил этади. Шу сабабли ҳолва оқсилли овқат кам истеъмол қиладиганлар, мушак массасини оширишни мақсад қилган спортчилар, ҳомиладор аёллар ва болалар учун фойдали ширинликдир. Оқсил энергия манбаи ҳисобланади, у инсонга ҳужайраларни тиклашда керак, соч ва тирноқларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, вирус ва микробларга қарши чидамлиликни оширади. Оқсиллар тана бўйлаб витаминлар, минералларни ташишда зарур элемент ҳисобланади.
Нерв тизимини мустаҳкамлайди
Ҳолва B гуруҳ витаминларини ўз ичига олади, улар стресс билан курашишда ёрдам беради, уйқуни мустаҳкамлайди, нерв тизимини соғломлаштиради. Ҳолва узоқ муддатли касалликдан кейин тикланишга ёрдам беради, мия фаолиятини яхшилайди ва маълумотларни эслаб қолиш қобилиятини оширади. Магний B гуруҳ витаминлари билан биргаликда нерв тизими ишини яхшилашда ҳам ёрдам беради, депрессиядан, невроздан, ҳиссий зўриқишдан қутулишда самарали. Ҳар қандай стресс организмда магний захираларини кўпайтиради ва ҳолва ушбу элементни тўлдириш манбаидир.
Суякларни мустаҳкамлайди
Маҳсулот калций ва калийга бой, бу элементлар организмда суяк тўқимаси учун зарур. Калций нерв тизими фаолиятини, артериал босимнинг меъёрда бўлиши ва қон ивишини таъминлаш учун муҳимдир. Агар организмда етарли даражада калций бўлмаса, суяк ва тишлар емирилишни бошлайди. Шунинг учун ушбу элементни ўз вақтида тўлдириш ҳаракат-таянч тизимини мустаҳкамлаш учун муҳимдир. Калций шунингдек, мустаҳкам тирноқ ва соғлом сочлар учун зарур. Калий эса юрак уришини нормаллаштиради, хотирани яхшилайди, мия ҳужайраларини кислород билан бойитади ва организмдан токсинларни чиқаради.
Бир кунда қанча ҳолва ейиш мумкин?
Бу маҳсулот таркибида кўп шакар мавжуд, 100 грамм ҳолвада тахминан 50 грамм шакар бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, шакар миқдори калория бўйича кунлик норманинг 10 фоизидан ошмаслиги керак. 100 грамм ҳолвада кунлик шакар нормаси мавжуд, шунинг учун агар рационда бошқа шакарли егуликлар бўлмаса, кунига шунча ҳолва ейишга рухсат этилган.
Аммо соғлиқ учун хавфсизроқ бўлган миқдори — кунига 30-50 грамм, бу миқдорда истеъмол қилиш соғлиққа зарар бермайди. Шунингдек, ҳолвани истеъмол қилар экансиз, унинг калориясини ҳам назорат қилиш керак. Бу катта калорияли маҳсулот бўлиб, 100 грамм яъни бир порция тахминан 500 ккални, кунлик калория меъёрининг 25-30 фоизини ташкил қилади.
Диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилиши мумкинми?
Таркибида кўп миқдорда шакар бўлгани учун қонда шакар миқдори юқори бўлганда уни тановул қилиш тавсия этилмайди. Диабет билан оғриганлар учун изомальт қўшилган ҳолва мумкин, чунки унда шакар бўлмайди. Изомальтнинг организмда фақатгина 10 фоизи ўзлаштирилади ва жуда оз миқдорда қондаги шакар даражасини ошириши мумкин. Аммо бунда ҳам чекловлар мавжуд — кунига 50-65 граммгача, чунки изомальтнинг кўп миқдори ҳазм қилиш тизимини бузиши мумкин.
Ҳолвани истеъмол қилишда зарар ва чекловлар
Бу маҳсулотнинг кўплаб фойдали хусусиятлари мавжуд бўлишига қарамасдан, унга қарши кўрсатмалар ҳам бор. Ҳолва таркибида аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган писта ва ёнғоқ мавжуд. Маҳсулотни истеъмол қилишдан олдин таркибини ўрганиш керак, чунки у фарқ қилиши мумкин. Ушбу маҳсулотни рационга эҳтиёткорлик билан ва аста-секин қўшиш керак, организмнинг реакциясини кузатиб бориш лозим.
Унда шунингдек, катта миқдорда шакар ва ёғ мавжуд, шунинг учун оқсил, ёғ ва углеводлар ҳамда кунлик калория меъёрига эътибор бериш муҳим. Камроқ калорияли вариантлари ҳам мавжуд, 100 граммига 350 ккал гача, аммо уларни ҳам чекланган миқдорда истеъмол қилиш керак.
Панкреатит бўлганда ушбу маҳсулотни истеъмол қилмаслик лозим, чунки касаллик пайтида ошқозон ости бези катта миқдордаги углеводларни парчалай олмайди. Бундан ташқари, писта ва ёнғоқ ошқозон ширасини ишлаб чиқаришни рағбатлантириши мумкин, бу касалликнинг кучайишига олиб келади.
Ошқозон ва ичак яра касаллиги, гастрит ва холецистит бўлганлар учун ҳам ширинлик истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки бу ошқозон-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини зарарлаб, аҳволнинг ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Диабет билан оғриганлар учун шакар мавжуд бўлган ҳолва ейиш тавсия этилмайди. Ширинликнинг диетик турлари мавжуд бўлиб, уларда фруктоза ишлатилади, аммо бундай маҳсулотни истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари