
Табиий мева ва сабзавотлар организм учун витаминлар захираси ҳисобланади. Баҳорнинг илк кунларида қандай турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиш лозимлиги ҳақида сўз юритамиз.
Селдерей

Фото: Amazing garden
Февраль ойида етиштирилган селдерейнинг барги ва поясини кўплаб турдаги таомлар — смузи, салат, шўрва ва соус билан қўллаш мумкин. Селдерейни олимлар ёшартирувчи сабзавот деб аташади, чунки унинг баргларида қариш жараёнини секинлаштирувчи ва ўзига хос оқсил — коллагенни рағбатлантирувчи C витамини мавжуд.
Цитрус мевалари

Фото: Всегда помним
Лимон, апельсин, мандарин, грейпфрут каби мевалар фойдалилиги, шифобахшлиги ва таъми жиҳатидан биринчи ўринда туради. Улар таркибида шакар (1 – 2 дан 15 фоизгача), лимон кислотаси (0,9 – 8 фоиз) пектин, А,B,C ва бошқа витаминлар кўп. Цитрус мевалари баҳор фаслида иммунитет сусайиши билан фаол курашади.
Дайкон (японча турп)

Фото: Агромагистрал
Февраль, март ойларида дайконни ҳам пишган, ҳам хом ҳолида истеъмол қилиш мумкин. Дайкон ўзида жуда кўп миқдорда бириктирувчи тўқима ва C гуруҳ витамини сақлайди. У крахмал сақловчи таомларни яхши ҳазм қилинишига ёрдам беради. Шу сабаб ҳам картошкали таомлар пиширганда дайкондан салатлар тайёрлаш тавсия этилади.
Киви

Фото: Дзен
Киви C витамини миқдори бўйича рекордчилардан бири — 100 грамм мева 4 кунлик нормани ташкил қилади. C витамини кучли табиий антиоксидантдир. Шу сабабли киви — баҳорда иммунитет тушишини олдини олишда энг фойдали мева.