Фото: “Дарё” / Мирғолиб Раҳимов
Пулмонолог шифокор Мирғолиб Раҳимов пулмонологик касалликлар билан оғриган беморларга рўза тутиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берди.
Тавсия этилади
Агар ўпканинг обструктив касалликлари, яъни сурункали ўпка касалликлари хобл, бронхиал астма ёки шу турдаги енгил даражадаги касалликларда сутка давомида ҳеч қандай дори истеъмол қилинмайди. Яъни дориларни эрталаб ва кечқурун ичиб, бемалол рўза туца бўлади.
Тавсия этилмайди
Ўпка яллиғланиш касалликлари, пневмония, бронхоэктазга чалинган беморлар касаллиги тузалгунга қадар доимий равишда калорияга бой овқатларни истеъмол қилишлари керак. Кам миқдордаги овқат истеъмол қилиш касалликнинг ўткир даври тугамагунча тавсия этилмайди.
Беморда тўсатдан бошланган йўтал, температура, кучайиб бораётган ҳансирашлар ўпканинг ўткир касаллик белгилари ҳисобланади. Бундай ҳолатлар кузатилганда бемор дарҳол текширилади, рентгенография қилинади, қон топширилади ва касаллик аниқланади. Бундай ҳолат кузатилган беморларга рўза тутиш тавсия этилмайди. Чунки тана ҳарорати кўтарилганда танадаги заҳарланишни камайтириш мақсадида тана массасининг 3-4 фоизи миқдорида суюқлик ичиб туришлари керак.
Эслатма
Ўпканинг ўткир касаллик белгилари кузатилганда ҳам рўза тутилса, организмда сувсизлик келиб чиқиши ва янада оғир ҳолатларга олиб келиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди