Фарзандимизни бошқа мактабга ўтказиш, албатта, қийин масала. Болалар қисқа муддатда маълум шароитга ўрганиб қолади ва бир муҳитдан иккинчисига алмашиш улар учун руҳан мураккаб кечади. Бироқ баъзан мактабда шундай муаммоли ҳолатлар юз берадики, таълим масканини кўчириш ягона ечим бўлиши мумкин. Қуйида ота-оналардан жиддий чоралар кўришни талаб этадиган вазиятларни кўриб чиқамиз.
Таълим дастури тўғри келмаслиги
Фото: Marie Claire
Баъзи хусусий мактабда талаблар жуда юқори бўлади ва ўқувчи бундай вазифаларни бажаришга доим қийналиб келади. Унутмаслик лозимки, ҳар бир бола қобилият даражаси турлича бўлади ва ҳаддан ортиқ талаблар ёш бола бош мияси учун ортиқча юк бўлиши мумкин. Қанчалик уринса ҳам аъло баҳо ололмаган боланинг ўзига бўлган ишончи пасаяди.
Шунингдек, кун давомида фақат уй вазифалари ва қўшимча тўгараклар билан шуғулланиш ҳақиқий туйғусини ўқувчидан тортиб олади. Фарзандингиз севимли машғулотларидан воз кечмаслиги, тенгдошлари билан мулоқот қилиши ва улар билан шунчаки ўйнаши учун ҳам вақт қолиши муҳим.
Bulling (мактабда таъқиб ва зўравонлик)
Фото: Marie Claire
Bulling деганда, одатда, таҳқирлаш, устидан кулиш, атайлаб эътибор бермаслик, камситиш ва калтаклаш тушунилади. Бунга сабаб — синфдошлар орасида ҳукмронлик қилишга интилиш. Ҳар қандай зўравонлик ва таъқиб қурбоннинг руҳиятига зарар етказади. Тадқиқотга кўра, таъқибга учраган болаларнинг соғлиғи, хусусан, руҳий соғлиғи ҳам ёмонлашади. Ёшлар ёлғизланиб, уларда тушкунлик ва ожизлик, ваҳима ҳисси шаклланади. Баъзилари ўз жонига қасд қилади. Бу эса мактабни ўзгартириш учун жиддий сабабдир.
Маълумот учун, БМТ тадқиқотида айтилишича, ёшларнинг учдан икки қисми мактабда таъқибга учрайди. Кўп ҳолларда болалар мактабдаги низоларни ота-онасидан беркитади.
Мактабдаги муҳит
Фото: Дзен
Ўқитувчиларнинг болаларга бўлган салбий муносабати, мактаб ички қадриятлари ва оилангиздаги устувор қадриятларнинг бир-бирига зид бўлиши, ўқув жараёнининг яхши ташкил этилмаслиги каби сабаблар фарзандингиз келажаги учун яхши таъсир этмаслиги мумкин.
Мактабда оилангиз принцип ва қоидаларига тўғри келмайдиган ва сизни қониқтирмайдиган турли сабаблар бўлиши табиий, аммо қаттиққўл, талабчан устоз ва мураббийлар мактабни ўзгартириш учун сабаб бўла олмайди. Болада таълим олишга бўлган мотивацияни шакллантириш фақатгина мактабга эмас, балки оиладаги тарбия ва ота-онанинг эътиборига ҳам боғлиқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди