Молиявий ресурсларни бошқариш, ўз бюджетини режалаштириш, кредитлар ва инвестициялар ҳақида тушунчага эга бўлиш ҳамда молиявий хавфларни тушуниш каби билимлар иқтисодий барқарорликка эришиш ва қашшоқликни бартараф этишда муҳимдир. Бироқ кўплаб инсонлар бугунги кунда етарли молиявий саводхонликка эга бўлмаслиги ва пул билан муомала қилишда зарар келтирадиган ёмон одатлардан қутула олмаслиги йирик муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Бугунги мақолада шахснинг молиявий барқарорлигини таъминлашга тўсқинлик қиладиган ана шундай зарарли одатлар ҳақида сўзлашамиз.
Муваффақиятли молия фанлари бўйича мутахассис Стив Бернс қашшоқликка олиб келиши мумкин бўлган 7 та ёмон одат ва кундалик хатти-ҳаракатларни келтириб ўтди.
Фото: Getty Images
Сифатсиз уйқу
Яхши пул топиш ақлий ва жисмоний меҳнатни, бу эса ўз навбатида яхши уйқу ва дамни талаб этади. Уйқунинг етишмаслиги семириш ва вазн ортишига ва кейинчалик соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга тиббий харажатларнинг ошишига олиб келиши мумкин. Уйқунинг етишмаслиги соғлом турмуш тарзига путур етказади. Доимий уйқусизлик шароитида таълим олиш ва муваффақиятга эришиш қийин.
Нотўғри овқатланиш тартиби
Масалан, тез-тез фастфуд таомларини сотиб олиш соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши ва семириш ҳамда ошқозон билан боғлиқ касалликларга олиб келиши мумкин. Бу соғлиқни сақлаш учун бўлган харажатларнинг миқдорини оширади ва маҳсулдорликни пасайтиради. Шу тариқа қашшоқлик чархпалаги айланишда давом этади.
Тамаки ва психоактив моддаларга қарамлик
Фото: Dignity Health
Тамаки маҳсулотлари, алкоголь ёки турли гиёҳванд моддаларни сотиб олиш сизга қимматга тушадиган одатдир. Уларнинг истеъмоли жиддий касалликларга, жумладан, оғиз бўшлиғи саратони ва шизофрения каби муаммоларга олиб келиши мумкин. Бундай касалликларни даволаш катта харажатларни талаб этади. Айниқса, гиёҳвандлик бошпанасиз қолиш ва қашшоқликнинг асосий сабабидир.
Молиявий билимларнинг етишмаслиги
Молиявий саводхонликнинг йўқлиги ва пулларни бошқара олмаслик ёмон одатдир. Бюджет тузиш, тежаш ва инвестиция қилиш бўйича билимларнинг етишмаслиги одамларни камбағалликда қолиб кетишга олиб келадиган нотўғри қарорларга олиб келиши мумкин. Дастлабки молиявий маълумотга эга бўлмаган шахслар ўз маблағларини самарали бошқаришда қийналадилар.
Банк хизматларидан фойдаланиш имкониятининг йўқлиги
Фото: Freepik
Молиявий барқарорликка эришишда банклар инсонлар жамғармаларини рағбатлантиришда банк тизими муҳим аҳамиятга эга. Банк хизматларидан, масалан, омонат пули қўйиш кабилардан фойдаланиш имкони бўлмаса, катта эҳтимол билан, одамлар тежаш ҳақида ўйламайди ва пулларни қандай сарф қилаётганини таҳлил қила олмайди.
Давлат имтиёзларига қарамлик
Давлат томонидан бериладиган нафақа пули ва ёрдам пулига қарамлик ва ҳукуматга молиявий тобе бўлиш инсонларнинг молиявий даромад олишларига тўсқинлик қилиб, қашшоқлик давомий бўлишига олиб келиши мумкин.
Зарарли одатлар
Зарарли одатлар туфайли келиб чиқадиган сурункали касалликлар туфайли соғлиқнинг ёмонлашувига ва вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотишга ва ҳатто ишдан бўшашга олиб келади. Бунинг устига тиббий харажатлар қашшоқликнинг давомий бўлишига сабабчи бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди