21:50 / 23.05.2024
204

Тонгда қаҳвасиз тетик бўлишга ёрдам берадиган 9 та одат

Тонгда қаҳвасиз тетик бўлишга ёрдам берадиган 9 та одат
Аксар инсонлар учун эрталаб барвақт туриш қийинроқ кечади. Иссиқ тўшакдан туриш ва тетик бўлиш улардан жуда катта куч талаб этади. Албатта, тонгда ичилган бир финжон қаҳва бунда ёрдам бериши мумкин, аммо ушбу ичимлик зарардан холи эмас.

Фото: Alamy
Кофеин асабийлик келтириб чиқариши, ошқозон билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши ҳамда уйқу тартибини бузиши мумкин. Қуйида кофеиндан воз кечиш ва бошқа усуллар орқали тонгда тетик уйғониш сирлари билан бўлишамиз.

Салат истеъмол қилиш
Исмалоқ, карам каби кўкат ва яшил сабзавотлардан тайёрланган салат организмни B витамин билан тўйинтиради ва энергия бахш этади.

Оқсилга бой бирор маҳсулот тановул қилиш
Углеводларга тўла ширинлик ва турли пишириқлар билан кунни бошлашдан кўра фойдали оқсил ва ёғлардан иборат таом билан нонушта қилиш афзал. Оқсил узоқроқ вақт давомида ҳазм бўлади ва қондаги шакар миқдори кескин ошмаслиги ҳисобига давомий энергия беради.

Фото: Lisa.ru
Сақич чайнаш
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сақич чайнаш сергакликни оширади, диққатни жамлайди ва иш куни давомида самарадорликни оширади.

Кўпроқ сув ичиш
Инсон ўзини заиф ҳис қилиши организмга сув етишмаганлигидан дарак бериши мумкин. Чарчоқ кўпинча сувсизланиш белгиларидан биридир.

Тоза ҳавога чиқиш
Атроф-муҳитни ўзгартириш, тоза ҳаво ва қуёш нури тетиклик бериш билан бирга уйқусизликдан азият чекадиган инсонларга ҳам фойдалидир.

Бадантарбия қилиш
Танани ҳаракатга келтириш ҳужайраларга кўпроқ энергия кераклиги ҳақида белги беради. Шунингдек, эндорфинлар гормони ишлаб чиқилишига ўз ҳиссасини қўшадиган спорт машғулотлари организмда етарли миқдорда энергия бўлишига ёрдам беради.

Кун тартибига риоя этиш
Агар сиз ҳар куни бир вақтда уйқуга кетсангиз ва уйғонсангиз, танангиз қачон туриш ва қачон дам олиш кераклигини тушунади ва эслаб қолади.

Ароматерапия
Эвкалипт, лимон ёки ялпиз иси ҳисларни фаоллаштиради ва диққатни жамлаш, энергия олишга ёрдам беради

Диққатни бошқа ишга қаратиш
Иш вақтида тез чарчаб қолиш кўзларга бир оз дам бериш пайти келганига ишора қилади. Компьютер қаршисида узоқ вақт ишлайдиган шахслар вақти-вақти билан диққатни бошқа нарса ёки юмушга қаратиши ва кўзлар машқини бажариши лозим.

Фото: Shutterstock
Кофеиндан воз кечишнинг фойдаси кўп, масалан, қаҳва ичишни тарк этганда:

- уйқу сифати ва энергия даражаси ошади;
- сабабсиз бош оғриқлари камаяди;
- асабийлашиш ҳолатлари камроқ содир бўлади;
- ошқозон-ичак трактининг иши яхшиланади.

Қаҳвадан воз кечишнинг илк ҳафтасида кучли уйқучанлик ва чарчоқ кузатилиши табиий, аммо бундай ҳолат бир-икки ҳафтада ўтиб кетади ва организм аста-секин кўника бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тонгда қаҳвасиз тетик бўлишга ёрдам берадиган 9 та одат