Терлаш табиий физиологик жараён бўлиб, организм шу тарзда тананинг қизиб кетиши билан курашади. Терлашдан аввал бош миядаги терморегуляция маркази тана ҳароратининг ошганини аниқлайди, сўнг тер безларини очиш буйруғини юборади. Шундай қилиб танадаги буғланган намлик терининг юзасига етиб боради ва натижада терлаш орқали тана ҳарорати пасаяди.
Фото: Alamy
Тери орқали зарарли токсинлар ҳам чиқиб кетади, шунинг учун терлаш нормал ва мутлақо табиий жараёндир. Аммо баъзан ортиқча терлаш кундалик ҳаётда сезиларли ноқулайлик туғдиради. Унинг олдини олиш учун қуйидаги оддий ва самарали маслаҳатларга амал қилишни тавсия этамиз.
Дезодорант ўрнига антиперспирантдан фойдаланиш
Бу икки воситани адаштириб юбормаслик лозим. Мутахассислар яхши антиперспирант танлаш нафақат қулайлик, балки соғлик гарови эканлигини таъкидлайди. Дезодорант нохуш ҳидни бартараф этади холос, антиперспирант эса ортиқча намлик миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
Фото: Getty Images
Сифатли дезодорант нейтралланган алюминий тузларини ўз ичига олиши керак. Антиперспирантлар таркибида бўлса камроқ хлорид кислотаси мавжуд ва ҳатто тез-тез қўлланса ҳам терига шикаст етказмайди. Воситани тоза ва қуруқ терига, ташқарига чиқишдан камида 5 соат аввал, энг яхшиси ухлашдан аввал ишлатиш самарали бўлади.
Тўғри овқатланиш
Айнан таомларни тўғри танлаб истеъмол қилиш ҳам терлашга бевосита ўз таъсирини кўрсатади. Ўз таомномангизга мевалар, пишлоқ, творог, кўк чой ва табиий йогуртларни қўшишга ҳаракат қилинг. Кофеинни ўз ичига олган ичимликлар, аччиқ ва қайноқ овқатлар, спиртли ичимликлар кўп тери ажралиши ва бадбўй ҳидга сабаб бўлади.
Қулай кийим ва пойабзал танлаш
Мутахассислар терлашни камайтириш учун табиий теридан ишлаб чиқарилган ёки юзаси текстилдан бўлган пойабзал кийишни тавсия қилади. Кийим-кечак ҳам табиий ва ҳаво ўтказадиган матолардан иборат бўлиши керак.
Сув ичиш
Фото: Getty Images
Кўпчилик ортиқча терламаслик учун сув ичмасликни афзал билади. Аммо етарлича суюқлик ичиш аксинча, камроқ терлашга ёрдам беради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кунига камида бир ярим литр сув ичиш керак.
Зарарли одатлардан воз кечиш
Шифокорлар кўп терлашнинг сабабларидан бири сифатида чекишни ҳам таъкидлайди. Чунки никотин юрак уришини тезлаштиради, бу эса тана ҳароратининг кўтарилишига ва терлашнинг кучайишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди