18:32 / 29.05.2024
487

Холестерин кони бўлган 7 маҳсулот

Холестерин кони бўлган 7 маҳсулот
Холестерин — липид ёғи бўлиб, у, асосан, жигарда ишлаб чиқарилади ва тананинг нормал ишлаши учун зарурдир. Холестерин танадаги ҳар бир ҳужайранинг ташқи қатламида мавжуд ва кўп функцияларни бажаради.

Аммо қондаги холестерин миқдорининг кўплиги атеросклероз, юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, стенокардия, инсульт ва бошқа хасталикларни чақиради. Шунингдек, юрак-қон томир касалликлари, қон томирларнинг блокланиб қолиши оқибатида келиб чиқадиган турли хил ақлий заифликлар, жумладан, деменцияга сабаб бўлади. Қуйида таомномада чеклаш зарур бўлган холестеринга тўла маҳсулотлар рўйхатини тақдим этамиз.

Кокос ёғи

Фото: Shutterstock
Кокос мойи асосан тўйинган ёғлардан иборат бўлиб, бошқа турдаги ёғларга нисбатан қондаги ёғ миқдорини қисқа муддатда кўтаради. American Heart Association Circulation журналида 2020 йилда чоп этилган тадқиқотга кўра, кокос ёғини ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш кичик зичликдаги липопротеин турига мансуб холестерин миқдорини кўпайтириб юборади. Бу эса юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини оширади. Албатта, кокос ёғининг фойдали томонлари ҳам сероб, бироқ маҳсулотдан меъёрни сақлаган ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.

Т-bone стейк

Фото: Shutterstock
Т шаклидаги суяк ва гўштдан иборат бўлгани учун стейк шундай номга эга. Ушбу таом мол гўштининг ўта ёғли қисмидан тайёрлангани учун ҳам холестеринни ошириб юборадиган маҳсулотлар сирасига киради.

Албатта, стейк таомини чеклашни таклиф этмаймиз. Мутахассислар айтишича, молнинг корейка қисми стейк учун энг фойдали ва мазали ҳисобланади. Бундай гўшт саломатлик учун фойдали озуқа моддаларига бой. Шунингдек, Америка юрак касалликлари ассоциацияси қизил гўшт истеъмолини ҳафтасига 90 граммгача чеклашни маслаҳат беради.

Газли ширин ичимликлар

Фото: Shutterstock
Ширин сироп қўшилган ва газланган мевали ичимликларни ҳаддан ташқари кўп ичиш дислипидемия, қондаги холестерин ва триглицеридларнинг анормал даражада кўпайишига олиб келади. Парҳезшунослар ширин ичимликлар ўрнига шакарсиз совуқ чой ёки сув ичишни тавсия қилади.

Колбаса маҳсулотлари

Фото: Alamy
Таркибида холестерин миқдори юқори бўлган ва қайта ишланган колбаса маҳсулотлари ўта ёғли озиқ-овқатлар сирасига киради. Америка юрак касалликлари ассоциациясининг маълумотларига кўра, 5 мм қалинликдаги дудланган колбасада 1,5 грамм тўйинган ёғ ёки кунлик қийматнинг 11 фоизи мавжуд. Шунингдек, колбаса маҳсулотларида жуда кўп натрий ва ёғлар ҳам бор.

Музлатилган пицца

Фото: Дзен
Музлатилган пишлоқли пиццанинг бир бўлаги 8,5 грамм тўйинган ёғни ўз ичига олади, бу кунлик қийматнинг 65 фоизини ташкил қилади. Пиццага колбаса маҳсулотларининг қўшилиши эса ёғлар янада кўпайишидан далолат беради.

Сариёғ

Фото: Alamy
Бир ош қошиқ сариёғда 7,3 грамм тўйинган ёғ мавжуд. Ушбу маҳсулот ўрнига зайтун ёғи ва авокадо истеъмол қилиш фойдалироқдир. 2023 йилда Cureus илмий журналида чоп этилган мақолада авакадо зарарли холестерин даражасини пасайтириши аниқлангани ҳақида маълумот берилган.

Шоколадли печенье

Фото: Alamy
Шоколадли печенье, кекс ва шунга ўхшаш қандолат маҳсулотларида зарарли ёғлар билан бирга кўп миқдорда шакар мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Холестерин кони бўлган 7 маҳсулот