Дунёда ҳеч бир байрам ширинликларсиз ўтмайди. Шоколадлар эса ҳаётимизни янада ширин ва лаззатли қилишга ҳисса қўшади. Аммо шакардан тайёрланган маҳсулотларнинг зарари бисёр экани кўпчиликка маълум. Шоколаддан воз кечмаган ҳолда кунлик истеъмол қилинадиган шакар миқдорини камайтириш мумкинми? Албатта! Қуйида бунинг 6 та синалган усули ҳақида батафсил сўзлашамиз.
Маҳсулотларни харид қилишдан аввал таркиби билан танишинг
Фото: Дзен
Шакарни ҳатто биз кутмаган маҳсулотларда ҳам топиш мумкин, чунки у универсал таъм кучайтирувчи модда ва консервантдир. Шунинг учун шакар нон, колбаса, кетчуп ёки бошқа соусларга қўшилади.
Ширинликлар таркибидаги шакарнинг миқдори ва турига ҳам қизиқиб кўринг: баъзи пишириқларда жуда кўп шакар бўлиши, бошқалари эса шакар ўрнини босувчи фойдалироқ моддаларни ўз ичига олган бўлиши мумкин. Шакарнинг тури маҳсулотнинг таъмига таъсир қилмайди.
Таркибида шакар миқдори кўп меваларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг
Маҳсулотлар гликемик индекс кўрсаткичи
Фото: Shutterstock
Ҳа, мевалар ҳам шакар, яъни фруктозага бойдир. Кўплаб мевалар ўрта ва паст гликемик индексга эга. Аммо узум, банан, хурмо кабилар юқори гликемик кўрсаткичли бўлиб, улар қондаги шакар миқдорини тезда кўтариб юборади.
Албатта, улардан воз кечиш лозим деган фикрдан йироқмиз. Меваларда кўплаб витаминлар, эрийдиган ва эримайдиган ўсимлик толалари мавжуд бўлиб, улар ичак микрофлораси учун фойдалидир. Шунчаки уларнинг кунлик меъёрига амал қилиш кифоя. Яъни, бир нечта ширин мева истеъмол қилган кунингиз пишириқ ва шоколадлардан тийилиш лозим.
Секин углеводларни истеъмол қилинг
Фото: Justfood
Бирор пишириқ ёки шоколадни егандан сўнг инсон тезда тўяди ва бир зумда энергия олади. Бироқ озуқа моддаларининг юқори тезликда парчаланиши туфайли организм тез орада яна оч қолади.
Тартибли ва балансли парҳезга ўтиш орқали организмга келиб тушадиган шакар миқдорини камайтириш мумкин. Бунда нонушта, тушлик ва кечки овқатларни ўтказиб юбормаслик муҳим. Таомномага секин ёки мураккаб углеводли маҳсулотлар —донли, дуккаклилар, ёнғоқлар, сабзавотларни киритиш тавсия этилади.
Сув ичишни унутманг
Баъзан очлик билан ташналик ҳислари ўхшаш бўлади, шунинг учун конфет ёки печене билан тамадди қилишдан аввал бир стакан сув ичиб кўринг.
Газли ширин ичимликлар ўрнига бир бўлак апелсин, бир жуфт ялпиз барглари ёки резаворлар қўшилган сув ичиш фойда беради.
Ҳаракат вақтида, шошилганда овқатланманг
Фото: iStock
Телевизор қаршисида ёки йўлда кетаётганда тамадди қилиш одати ҳам ортиқча вазнли инсонларнинг аҳамият бермайдиган одатидир. Кундалик ишлар оқимида ширинликлар еб олиш ўрнига онгли равишда, хотиржам ҳолатда овқатланиш муҳим.
Етарлича ухланг
Тунда тўлиқ дам олмаслик ва эрталаб энергия етишмаслиги шакарли маҳсулотлар ейишга ундайди. Шунингдек, уйқуга тўймаслик стрессга олиб келади, бунинг натижасида танада иштаҳани қўзғатувчи гормон — грелин синтези кучаяди.
Стресс ва тушкунлик пайтида ширинлик билан ўзингизни тинчлантириш ўрнига бунинг муқобил усулларини топинг: сайр қилинг, яқинларингиз билан суҳбатлашинг, севимли машғулотингиз билан шуғулланинг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди