20:18 / 15.06.2024
382

Оқ рангли кийимлар қуёш ўтказмаслиги ростми?

Оқ рангли кийимлар қуёш ўтказмаслиги ростми?
Ёзнинг қуёшли ҳавосида исиб кетмаслик учун очиқ рангли кийим кийиш керак, деган фикр мавжуд. Ахир ҳатто араб мамлакатлари аҳолиси узун ва оқ кийимда юришади. Аслида, эса бу янглиш тушунча.

Фото: Getty Images
Нега ёзда оқ либос кийиш шарт эмас?

Ёзда оқ рангли кийим-кечак сизни қуёшнинг ултрабинафша нурларидан ва жазирамадан ҳимоя қила олмайди. Тўғри, оқ нарсалар қуёш нурини яхши акс эттиради. Шу сабабли тана секинроқ қизий бошлайди. Аммо оч рангли кийим танани фақатгина офтоб уришидан ҳимоя қилиши мумкин.

Ултрабинафша нурлар

Рангларнинг иссиқлик ўтказиш даражаси
Фото: КНОЭ

Қуёшнинг инсониятга бўлган асосий хавфи — бу ултрабинафша нурланиш бўлиб, нурлар танани куйдиради, терини эрта қаритади, меланома ва тери саратони касалликларига олиб келади ва ҳатто иммунитетини сусайтиради. Оқ либоснинг ўзи сизни буларнинг баридан қутқара олмайди.

Ҳар қандай мато ултрабинафша нурларни ўтказади. Аммо оқ рангли кийим нурларни кўпроқ миқдорда ўтказади. Пахта толали кийимнинг нурланишидан ҳимоя қилиш индекси тахминан 5 га тенг, яшил ва жигарранг матоники эса 50 гача етиши мумкин. Демак, тўқ рангли кийим бизни нурланишдан кўпроқ ҳимоя қилади.

Ҳашаротлардан ҳимоя қилмайди

Оқ рангли кийим ҳашаротларни даф этмайди, аксинча, оч ранг уларни жалб қилади. Биргина яхши томони — оқ кийимда устингизга қўнган ҳашаротларни аниқлаш осонроқ. Чивинлар бундан истиснодир. Уларга тўқ ранглар ёқади.

Фото: Дзен
Ёзги кийимни танлаш қоидалари

Тўғри танланган кийим сизни офтоб, ултрабинафша нурлари ва ҳашаротлардан ҳимоя қилади.
  • Мато зичлиги қанчалик қалин бўлса, ултрабинафша нурланишидан шунчалик яхши ҳимоя қилади;
  • Нурланишдан сақланиш учун ёрқин рангли кийим кийинг, кечки сайрга эса оқ ва тўқ рангли либосларни кийиш мумкин;
  • Кийим танани тўлиқ ёпиши, оёқ кийим ҳам ёпиқ ва тешикларсиз бўлиши маъқул;
  • Бош кийими: шляпа, панама, рўмол кабилар ҳам нурланиш ва офтоб уришидан сақлайди;
  • Матоси чўзилиб кетган кийим ҳам нурларни яхши ўтказади. Енг ва тўпиқ қисми резина билан маҳкамланган кийимлар эса сизни ҳашаротлардан асрайди;
  • Ёзда тор бўлмаган, табиий матодан тикилган кийимларга урғу беринг.

Ёз фаслида офтобдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:
  • Юз ва тананинг бошқа очиқ соҳаларига қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF крем суртишни унутманг;
  • Сузиш ҳавзасида чўмилгандан сўнг, танадаги SPF кремни янгилаш керак бўлади;
  • Жазирама иссиқда соат 10:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида бесабаб ташқарига чиқмасликка ҳаракат қилинг;
  • Тўғри ва соғлом овқатланиш ўзингизни яхши ҳис этиш ва гўзал бўлишга ёрдам беради. Ёзда кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, таомномага донли ва ёғсиз оқсилга бой маҳсулотларни киритинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оқ рангли кийимлар қуёш ўтказмаслиги ростми?