Ҳозирги замонда ортиқча вазнни йўқотишнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Агар озишни истасангиз ва ишни нимадан ва қандай бошлашни билмаётган бўлсангиз, унда қуйидаги самарали ва хавфсиз тавсияларга амал қилинг.
Фото: iStock
Чой, шарбат ва қаҳвани шакар қўшмай ичинг
Ҳа, газли ичимликларни ҳар куни истеъмол қилишга ўрганиб қолган ва шакарсиз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган шахслар учун бу иш мушкул бўлади. Лекин шакарсиз чой ва қаҳвада калория жуда кам бўлади, демак, мушаклар атрофида ҳеч қандай ортиқча ёғ тўпланмайди.
Тонгда ош қоринга ичилган илиқ сув метаболизмни ишга туширади ва яхшиланган моддалар алмашинуви жараёни тезроқ ортиқча килограммдан ҳалос бўлишига ёрдам беради. Кунига 2-3 литр сув ичиш кераклиги ҳақидаги тавсиянинг эса илмий асоси йўқ. Кунлик эҳтиёжга қараб сув ичаверасиз.
Маҳсулотларга қўшиладиган шакардан йироқ бўлинг
Шакар биз кутмаган маҳсулотлар ичида ҳам сероб. Масалан, мевали йогурт, творог, кетчуп ва бошқа соусларни танлашда уларнинг таркиби билан танишинг.
Сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилинг
Вазн ташлаш масаласига оқилона ёндашинг: ўзингизни синалмаган ва тез натижа кўрсатишга ваъда берадиган, соғлиқ учун хавфли парҳезлар билан қийнаманг. Асосийси — тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш. Кўнглингиз ширин нарса тусаса, шоколад ва мураббо ўрнига бирор мева билан тамадди қилинг.
Нонуштадан воз кечманг, кечки овқатни эса ўтказиб юбориш мумкин
Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш албатта фойдали, аммо орадан 40 дақиқа ёки 1 соат ўтгач, тўлиқ нонушта қилиш керак. Пишлоқ ва тухумдан тайёрланган сендвичдан олинган калориялар тезда энергияга айланади, лекин котлет ёки шоколадли торт жуда узоқ вақт организмда қайта ишланади.
Овқатланиш вақтида смартфондан фойдаланманг
Фото: Дзен
Тушлик пайтида параллел равишда телефонда хабарлар ўқисангиз ёки телевизор кўрсангиз, қачон тўйиниш ҳисси пайдо бўлганини сезмай қоласиз ва бунинг натижасида ўзингиз билмаган ҳолда кўпроқ таом еб қўясиз.
Тушлик ва кечки овқат орасидаги газаклар миқдорига эътибор беринг
Тушлик ва кечки овқат орасида бирор печене, колбаса маҳсулотини еб, кечки таомдан сўнг севимли музқаймоқ билан кунни якунласак, қўшимча калориялар кўпайиб кетиши шубҳасиз. Баъзи шахслар учун доимий бирор нарса еб юриш одат тусига кириб қолади, қолганлар эса кун давомида кўп ишлагани туфайли энергия етишмаслигидан тамадди қилиб олади. Агар сизда биринчи ҳолат кузатилса, бундай одатга барҳам бериш лозим.
Бадантарбия билан шуғулланинг
Ёга, велосипедда юриш, сузиш, очиқ ҳавода югуриш ёки 8-10 минг қадамни пиёда босиб ўтиш — ўзингизга мос ва қулай бўлган ўртача қийинликдаги жисмоний фаолиятни танланг. Машқлар янада қизиқарли бўлиши учун дўстларингизни чақиринг, позитив фикрланг. Спортдан кейини ёқимли оғриқ ва чарчоқ танангиз янада кучли бўлаётганини англатади, ҳар 10 минг қадам юриш сиз орзу қилган вазн кўрсаткичига яқинлаштиради.
Ҳар куни тарозига чиқманг
Доимий вазнни текшириб бориш инсонда мотивацияни сўндириши, хафсалани пир қилиши мумкин. Бир кунда натижага эришиш эса амримаҳол. Шу туфайли вазнни бир ҳафтада бир марта ўлчаш асаб толаларингизни қутқаради. Агар сиз ҳар 7-10 кунда бир марта вазнни текширсангиз, ҳақиқий динамика ва натижани кўрасиз.
Руҳий ҳолатингизга эътиборли бўлинг
Фото: Дзен
Доимий оғир овқатлар ва ширинликлар истеъмол қилиб юрган инсонлар учун бирданига соғлом овқатланиш тартибига ўтиш мураккаб вазифадир. Шу сабабли стрессга тушмаслик учун бу ишни аста-секинлик ва босқичма-босқич амалга ошириш мумкин. Стресс — вазн йўқотиш жараёнининг ашаддий душманларидан бири бўлиб, тушкунлик ва асабийлик ҳатто энг самарали парҳез натижасини нолга тенг қилиши мумкин. Шунинг учун руҳий саломатлигингизни кузатиб бориш ва зарур ҳолатларда мутахассис ёрдамига мурожаат қилиш муҳимдир.
Кун тартибига амал қилинг
Тўғри кундалик тартиб деганда ҳар куни такрорланадиган ва асосий ҳаракатларни бажариш учун вақтни тўғри режалаштиришни англатади. Буларга иш, овқатланиш, тунги уйқу, шу жумладан уйда ва спорт залида фаол машғулотлар киради. Агар сиз кун тартибингизни бир оз яхшиласангиз, тетик ҳолда уйғона бошлайсиз ва танангиз метаболизмга таъсир қилувчи кортизол ва лептин каби стресс гормонларини камроқ ишлаб чиқаради. Кундалик режимга риоя қилишга ҳаракат қилинг, эрталаб соат 10.00 дан кечиктирмасдан нонушта қилинг, тушлик ва кечки овқатни ҳам кечиктирманг. Сўнгги тамадди ухлашдан 4 соат аввал бўлиши лозим. Эрталаб иштаҳа билан нонушта қилиш учун озгина очлик ҳисси билан ётиш яхшироқдир. Идеал ҳолда, уйқу 7-8 соат бўлиши керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди