18:19 / 03.07.2024
125

Болалардан ўрганишимиз керак бўлган самарадорликни оширишнинг 5 усули

Болалардан ўрганишимиз керак бўлган самарадорликни оширишнинг 5 усули
Профессионал педагоглар, яхши устоз ва мураббийлар нигоҳида позитивлик, кундалик нарсалардан завқланиш қобилияти борлигини пайқаганмисиз? Балки бунинг сабаби педагоглар нафақат болаларга илм бериши, балки улардан ҳам кўп нарсани ўрганишидадир? Биз қанчалик катта ҳаётий тажрибага эга ота-она бўлмайлик, фарзандларимиздан ўрганишимиз керак бўлган кўплаб жиҳатлар мавжуд.

1. Доимо янги нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилинг

Фото: iStock
Ёш болалар билимга чанқоқ бўлишади, бу бола табиатининг ажралмас қисмидир. Улар фаол ҳаракат қиладилар, атрофида содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни диққат билан кузатадилар ва таассуротларини батафсил эслаб қоладилар. Шу йўл орқали бола атрофдаги дунё тузилиши ҳақида ўз назарияларни шакллантира бошлайди.

Катталар одатда янги билимларни қандай ўрганиш ёки бирор ҳодисани тушуниш ҳақида эмас, балки маълум вазифани қандай бажариш ҳақида кўпроқ ўйлайди. Биз катталар ўйинчоқ билан нима қилиш кераклиги айтилган ва энди ўз тасаввуримизни ишга солишга муҳтож бўлмаган болага ўхшаймиз. Шунинг учун янги нарсаларни ўрганишга мотивация етишмайди. Бундай ҳолатларда ўзингизга дунёда миллионлаб номаълум билимлар ва ажойиботлар борлигини эслатиб қўйинг. Фарзандингиздаги одатий предметларга ҳам янгича қарай олиш истагидан илҳом олинг.

2. Изланишдан тўхтаманг

1933 йилда америкалик ҳамшира Гарриэт Жонсон болалар кубикларни қандай ўрганишини тасвирлаб берди. Улар ёшидан қатъи назар биринчи навбатда кубик тузилиши ва вазнини текширади, қўл билан айлантиради. Болалар кубикдан бирор нарса ясашга шошмайди, балки ўйинчоқни ўзлари билан олиб юради ва кубик ҳақида етарли маълумот тўплаб бўлгачгина ундан уйчалар ясай бошлайди.

Бундан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: муаммони ҳал қилиш йўлини танлашдан аввал уни батафсил ўрганиш фойдалидир.

3. Фантазияни ишга солинг

Фото: Parents.ru
Дизайн ва жамоавий ишлаш бўйича мутахассис Том Вуец мунтазам равишда маҳорат дарсларини бошлашдан аввал иштирокчиларга ноодатий топшириқлар беради. Масалан, шундай дарслардан бирида ўн саккиз дақиқа ичида бир нечта иштирокчидан иборат ҳар бир жамоа зефирни тепада ушлаб турадиган барқарор спагетти минорасини қуриш топшириғи берилди. Минора қанчалик баланд бўлса, шунча яхши. Вуецнинг сўзларига кўра, ушбу топшириқни катталар эмас, балки мактабгача ёшдаги болалар яхшироқ бажаради.

Бунинг сабаби ҳар қандай савол ва муаммога турлича ёндашувдадир. Катталар одатда бирор топшириқни бажариш учун унга масъул бўлган етакчи кишини танлайди, режалар муҳокама қилинади ва масъулиятлар бўлинади. Энг асосийси, катталар муаммони ҳал қилишда фақатгина ўтмишдаги тажрибасига таянади.

Юқоридаги мисолда ҳам катталардан иборат жамоа аввал мавжуд бўлган объектни — Эйфель минорасини қуришга қарор қилди. Аммо макарон ва зефирдан иборат минора учун бундай ечим доим ҳам тўғри келмаслиги ҳамда мутлақо ностандарт фикрлашни талаб этиши лозим эди.

Болалар ҳали айтарли тажрибага эга бўлмаган инсонлар, улар учун бундай масала ноодатий ва янгидек туюлмайди, улар илгари кўрган минораларни такрорлаш билан чекланмайди. Захирада стандарт ечимларга эга бўлмаган болалар катталарнинг хаёлига ҳам келмайдиган ажойиб биноларни ўйлаб топадилар.

Хулоса қилганда, ғайриоддий масала ёки муаммога дуч келганингизда унга ўзгача нигоҳ билан боқишга ва фантазияни ишга солган ҳолда ноодатий ечимни излаб топишга уриниб кўринг.

4. Тасаввурингиз имкониятларидан фойдаланинг

Фото: Adobe Стоcк
Болалар нафақат мавжуд предмет ва ўйинчоқлардан ғайриоддий усулда фойдалана олади, балки ўйин давомида бирор янгиликни ўйлаб топади. Масалан, тўртбурчак шаклдаги предметни кўриб қолган ёш болакай уни телефон сифатида ўйнай бошлайди ва “гўшак”ни қулоққа тутади. Ёки болалар бир муддат бирор ҳайвонга айланади. Бир қарашда буларнинг бари аҳамиятсиздек туюлар, аммо айнан шу жиҳат ижодкорликнинг айни белгисидир.

Бола тасаввурлари ва ижодкорлигини ошириш келажакда янги инновациялар яратилишига олиб келади. Кенг ва бой тасаввур орқали бола ресурслари чекланган бўлишига қарамай ноодатий ўйинлар ўйлаб топади.

Бундан қандай хулосага келиш мумки?

Катталар бирор қийинчиликка дуч келганда кўпинча асосий эътибори мавжуд тўсиқларга қаратилади. Албатта, имконсиз бўлган нарса учун энергия сарфлашдан маъно йўқ. Шундай бўлса-да, турли тўсиқларга учраганда болалардек ўйлашга ҳаракат қилиб кўринг ва барчаси албатта яхши бўлади, дея позитив фикр ва хаёлни реал ҳаётда татбиқ этинг.

5. Сўралмаган ёрдамдан бош тортманг

Тасаввур қилинг, боғча ёшидаги бола йўқолиб қолган ўйинчоғини изламоқда. Тарбиячи ўйинчоқнинг қаердалигини билмаса ҳам, уни қидиришга ёрдам берди. Болага диван тагини қараб кўришни ёки бирор бурчакни текширишни сўради. Айнан шундай ўрганиш дақиқасида тажрибали инсонлар ёрдами орқали янги билимларга эга бўлиш (ўйинчоқни қаердан излаш) имконияти берилади.

Биз катталар ишда аввал дуч келмаган муаммо ва вазифаларни бажаришимизга тўғри келади. Муаммоларга одатда ҳозирги ривожланиш даражамиз билан ёндашамиз ва бизга ёрдам керак эмасдек туюлади. Бошқалар таклиф этган керакциз маслаҳатлар ҳатто жаҳлимизни чиқаради ҳам. Аммо ҳамкасблар ёки раҳбарларнинг айнан шундай даврда берган маслаҳатлари бизнинг ривожланиш даражамизни ошириши мумкин. Шунинг учун сўралмаган ёрдам таклифини рад этишга шошилманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Болалардан ўрганишимиз керак бўлган самарадорликни оширишнинг 5 усули