20:45 / 22.07.2024
300

Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот

Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
Углеводларнинг қондаги қанд миқдорини ошириш қобилияти гликемик эффект ҳисобланади. Бундай углеводларнинг оддий ёки мураккаб эканини кўрсатувчи ўлчам эса гликемик индекс деб аталади. Паст гликемик индексли маҳсулотлар умумий саломатликнинг асоси ҳисобланади. Улар секинроқ ҳазм бўлади ва сўрилади, бу эса бизга узоқ муддатга тўйинганлик ҳиссини беради.

Фото: Marie Claire
Қуйидаги маҳсулотлардан ташкил топган парҳез кундалик калорияларни камайтириш ва қондаги шакар даражасини барқарорлаштириш орқали ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради.

Дуккаклилар

Фото: Marie Claire
Дуккакли ўсимликлар оқсилнинг энг фойдали манбаи бўлиб, уларда тўйинган ёғлар кам учрайди. Юрак-қон томир касалликлари ва холестерин миқдорини камайтириш учун нўхат, ловия ёки ясмиқни аста-секин кундалик парҳезга киритиш мумкин. Турли-туман фойдали минераллар ва ўсимлик толасига эга бўлган дуккаклилар қонда шакарнинг кескин ошиб кетишнинг олдини олади ва қанд касаллигига чалиниш хавфини камайтиради.

Бугунги кунда мутахассислар дуккаклиларни очлик ҳиссини камайтирадиган табиий маҳсулот деб атайди.

Резавор мевалар

Фото: Marie Claire
Узоқ йиллар давомида ортиқча вазн билан курашиб келаётган инсонлар резаворларнинг нақадар фойдали эканини таъкидлайди. Бундай мевалар ширинликларга бўлган кучли иштиёқдан халос бўлишга ёрдам беради. Ҳатто резаворларда ширинликлардаги каби шакар бўлса ҳам, уларнинг асосини антиоксидантлар ва пектин каби эрийдиган толалар ташкил қилади. Пектин шакарнинг қонга сингиш тезлигини секинлаштиради ва шакар миқдорини тартибга солишга ёрдам беради.

Шунингдек, резаворлар таркибидаги антиоксидантлар ва полифеноллар юрак касалликларининг сабабчиси бўлган оксидатив стрессни камайтиради.

Сули ёрмаси

Фото: Marie Claire
Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа кўп мамлакатларда кенг тарқалган нонушта тури бўлиб, уни сув ёки сутда пишириш, асал, ёнғоқ, мевалар қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Сули таркибидаги клетчаткалар ичаклар фаолиятини яхшилайди ва ундаги фойдали бактерияларни озиқлантириш учун зарур бўлган пребиотикларни ўзида сақлайди.

Сули ёрмаси таркибида мавжуд бўлган бета-глюканлар нафақат холестерин, балки қонда шакар миқдорига ҳам таъсир қилади, бу ичакларда овқат ҳазм қилишни секинлаштиради. Шундай қилиб, овқатланиш пайтида глюкоза даражаси сезиларли ошади. Ёрма эса уни камайтиришга ёрдам беради. Бу жуда муҳим хусусиятдир, чунки глюкозанинг ошиши организмни зўриқтиради, самарадорликни пасайтиради. Нормал глюкоза даражаси эса узоқ вақт давомида тўқлик ҳиссини беради.

Ёнғоқлар

Фото: Marie Claire
Ёнғоқларда бир нечта витаминлар, минераллар, шунингдек, зарарли холестерин даражасини пасайтиришга имкон берувчи тўйинган ёғлар мавжуд. Кўплаб клиник синовлар давомида ёнғоқларнинг таомларга қўшилиши организмга ижобий таъсир қилиши, моддалар алмашинувини нормаллаштириши ва иммунитетни ошириши исботланган. Гарчи ёнғоқнинг барча тури юқори калорияли маҳсулот бўлса-да, уни меъёрда истеъмол қилиш озишда фойда бериши мумкин. Чунки ушбу маҳсулот ҳам узоқ муддатга тўйинганлик ҳиссини беради.

Олимлар бодом таркибидаги ёғларнинг атиги 40 фоизи ҳазм бўлишини исботладилар. Қолган 60 фоизи бўлиниш ва сўрилиш босқичларидан ўтишга улгурмай организмдан чиқарилади. Яъни, бодом, тўйинган, шу билан бирга керакциз калория манбаи эмас, аксинча, газак учун муқобил вариантдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот