Япониянинг Йокогама университети шифокорлари никоҳ қурган эркаклар оладиган устунликларни айтишди. Бунга бағишланган тадқиқот Мюнхенда қанд қасаллигини ўрганиш бўйича Европа уюшмасининг ҳар йиллик учрашувида тақдим қилинди. У ҳақда қисқача The Daily Mail нашрига асосланиб "Кун" хабар бермоқда.
Олимлар уйланган эркаклар бўйдоқлардан икки марта камроқ ортиқча вазн ва у билан боғлиқ касалликларга эга бўлишларини кўрсатдилар. Мисол учун, уйланганларда қанд касаллиги, юқори босим ва семизлик билан боғланган метаболик синдром камроқ ривожланади.
Шифокорлар 270 дан кўпроқ одамни ўргандилар, уларнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилган. Барча иштирокчиларда икки турдаги диабет қайд қилинган. Улардан 180 нафари уйланган, 90 нафари эса бўйдоқ.
Олимлар респондентларнинг вазни индексини аниқлаб, уларда тирик тўқиманинг миқдорини ўлчашди. Натижаларнинг кўрсатишича, уйланган эркаклар ўртача бўйдоқларга қараганда икки маротаба камроқ ортиқча вазндан азият чекишади.
Уйланганларда тирик тўқима миқдори ўртача 18,9 кг ни, бўйдлоқларда эса 23,5 кг ни ташкил қилган. Уйланганлар бўйдоқларга нисбатан 58 фоиз камроқ метаболик синдром ривожланиши хатарига эга бўлганлар.
Олимларнинг таъкидлашича, улар томонидан топилган ўзаро боғлиқлик фақатгина эркакларда намоён бўлади. Шифокорлар уйланган эркаклар бўйдоқларга нисбатан соғломроқ бўлишининг сабабини уйланганлар рационалроқ овқатланиши ва ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишларида кўрмоқдалар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди