15:39 / 21.08.2024
435

Эрта қаришга олиб келадиган 7 та одат

Эрта қаришга олиб келадиган 7 та одат
Инсон ўзига ғамхўрлик қилиши учун кексайишни кутиб ўтириши шарт эмас. Яқин келажакда ташқи кўринишда муаммолар кўпаймаслиги учун парваришни бугундан бошлаш лозим. Иложи борича узоқ вақт ёш ва чиройли бўлиш учун қандай одатларни тарк этиш керак? Дерматолог ва косметолог Мария Аркашина бунга жавоб беради.

Фото: iStock
Қуёшда тобланиш

Қуёш нури терига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ичида етакчи ҳисобланади. Ультрабинафша нурлар нафақат ажинлар ва пигментацияни кўпайтиради, балки ҳужайраларда мутацияларни келтириб чиқаради. Шу сабабли қуёш нури тери саратонининг энг хавфли турларидан бири бўлган меланома касаллиги ривожланиш хавфини оширади.

Қуёшда тобланганда эътиборли бўлинг ҳамда офтоб нурларидан сақловчи махсус SPF кремлардан фойдаланишни унутманг.

Кўп ширинлик ейиш

Фото: Дзен
Оддий углеводларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш коллаген гликация жараёнини ишга туширади, бу эса бириктирувчи тўқималарнинг қаттиқлашишига олиб келади. Гликацияга учраган коллаген янгиланмайди, натижада тери қарийди.

Таркибида палма ёғи бор маҳсулотлар истеъмол қилиш

Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, палма ёғи А ва Э витаминларига ҳамда линолевая кислотасига бой бўлса-да, у рафинация ва гидрогенизация жараёнида йўқолиб кетади. Бу жараёнда ёғ таркибида табиий сунъий трансёғларнинг юқори концентрацияси миқдори ошиб кетади. Бу эса инсонларда юрак қон-томир касалликларини келтириб чиқаради.

Энг ёмон томони, бугун айрим озиқ-овқат, хусусан, қандолат, сут маҳсулотлари таркибига сут ёғи ўрнини босувчи сифатида техник палма ёғи қўшилади. Бу ёғлар нафақат терига, балки бутун танага ҳам зарарлидир. У организмнинг асосий филтри бўлган жигар фаолиятини бузади.

Чекиш

Чекиш, жумладан, калян ва электрон сигареталар зарари барчамизга маълум. Никотин туфайли иммун тизими сусаяди, терининг аутоиммун касалликлари ривожланади.

Косметика танлашда масъулиятсизлик

Фото: Pinterest
Сифати паст косметика теридаги табиий тешикларни ёпиб қўяди, натижада ҳуснбузарлар, дерматит кучайишига олиб келади. Бундан ташқари, шифокор билан маслаҳатлашмасдан, доривор кремлардан фойдаланмаслик керак. Масалан, псориаз, экзема ва атопик дерматит учун дорилар таркибига кирадиган кортикостероидлар — клобетазол ва бетаметазон терининг ингичкалашишига олиб келиши мумкин.

Ҳуснбузарларни сиқиш

Юзингизни ўзингиз уй шароитида ҳуснбузарлардан тозаламанг ва комедонларни сиқиб чиқарманг. Бу ҳаракатларингиз яллиғланишнинг кучайишига ва чандиқлар пайдо бўлишига сабаб бўлади

Хавфли косметик муолажаларни бажариш

Унутманг, юз терисига ҳар қандай инъексия тиббий маълумотга эга косметолог томонидан ва айнан косметологик муолажаларга ихтисослаштирилган шифохонада амалга оширилиши керак. Ўзингиз уй шароитида юз терисига игна орқали бирор дори киритишга уринманг ва фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда ўз ишини билмаган ва маълумотга эга бўлмаган косметологлар туфайли юз терисида аллергик реакция, яллиғланиш ва ҳатто некроз юзага келиши мумкин. Косметологнинг барча диплом ва сертификатларни текшириб чиқишга уялманг ва у ўз ишининг мутахассиси эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эрта қаришга олиб келадиган 7 та одат