16:20 / 25.09.2024
70

Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари

Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Табиат неъматларида барча касалликларнинг давоси мужассам. Улар орасида энг кенг тарқалгани ва эътибор қозонгани — олма. Бу мева антиоксидантларга бой бўлиб, юрак, ошқозон, ичак фаолияти, тиш ва милклар саломатлигини яхшилашга ёрдам беради, Альцгеймер касаллиги, ўпка ва йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини камайтиради.

Фото: “Новий очаг”
Олманинг юзлаб фойдали томонларига қарамай, мева барча учун бирдек фойдали бўлмаслиги мумкин. Диетолог Жанна Тиханичева қандай ҳолларда олма истеъмоли соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлигини тушунтириб берди.

Олма дарахтини парвариш қилиш вақтида кўпинча зарарли ҳашаротлардан сақлаш ва касалликлардан ҳимоя қилиш учун унга пестицидлар пуркалади. Мева пўстлоғида қолган зарарли кимёвий моддалар истеъмол вақтида организмга тушиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун парҳезшунослар органик жиҳатдан тоза олмаларни харид қилишни ва ейишдан олдин меваларни яхшилаб ювиб ташлашни тавсия қилади.

Олмани қанд касаллигига чалинган беморлар эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши лозим, чунки ширин олма таркибида катта миқдорда фруктоза мавжуд бўлиб, у қондаги шакар миқдорини ошириб юбориши мумкин. Бунинг олдини олиш учун диабетик инсонлар ширин бўлмаган, нордон навдаги олмани куннинг биринчи ярмида ва бир дона истеъмол қилиши керак.

Фото: “Новий очаг”
Ушбу мева таркибидаги оқсил аллергик реакцияларни қўзғатиши эҳтимоли мавжуд. Ушбу моддага организми сезгир бўлган инсонларда қичишиш, шишлар ва ҳатто анафилактик шок кузатилиши мумкин. Бундай ҳолда олма истеъмоли чекланиши ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак бўлади.

Олма овқат ҳазм қилиш тизимини яхшиласа ҳам, унинг ортиқча миқдори қорин дам бўлиши ва ичакларда ноқулайликлар пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли соғлом одамга кунига 1-2 дона олма истеъмол қилиш тавсия этилади. Болалар эса кунига фақат битта олмани қисмларга бўлиб ейиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, олма яхши ҳазм бўлиши учун унинг пўстини арчиш ёки пишириш ҳам фойдалидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
ePN