Йирик шаҳарлар ва мегаполисларда яшовчи замонавий инсонларни уйқучанлик ҳолати тез-тез безовта қилади. Доимий шошиб юриш ва иш кунининг тез ўтиши туфайли шаҳар аҳолиси тобора ҳолсиз бўлиб боради. Ҳар куни уйғонибоқ яна кеч киришини истайдиганлар ушбу муаммони ҳал қилишга комплекс тарзда ёндашиши лозим.
Фото: Marie Claire
Уйқучанлик сабаблари
Мавсумий уйқучанликдан ташқари доимий уйқу истагини келтириб чиқарадиган бир қатор бошқа омиллар ҳам мавжуд. Масалан, турли касалликлар, жуда кеч ва кам ухлаш, психологик муаммолар, дори-дармонларнинг ножўя таъсири, кислород етишмаслиги, сувсизланиш, ҳомиладорлик кабилар доимий чарчоққа сабаб бўлади.
Уйқучанликдан қандай қутулиш мумкин?
Аввало, бунинг сабабни аниқлаш керак. Шифокорга ташриф буюриб, доимий ҳолсизлик ортида нима борлигини тушунишга ёрдам берадиган текширувлардан ўтиш лозим. Агар соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, унда қуйидагилар тавсия этилади.
Биринчидан, кундалик тартибни ўзгартириш. Ҳар куни бир вақтнинг ўзида ухлашга ётиш ва бир вақтнинг ўзида уйғонишга ҳаракат қилиш зарур. Кунига камида етти соат ухлашга ҳаракат қилиш ҳам муҳим. Чунки бу вақт дам олиш ва организмни тиклаш учун оптимал ҳисобланади.
Фото: Marie Claire
Агар имкони бўлса, уйқуга ётишдан аввал сайр қилиш керак. Бу орқали организмни кислород билан тўйинтириш мумкин. Кислород етишмаслиги уйқучанликнинг сабабларидан бири бўлиши табиий. Шунинг учун мунтазам равишда хоналарни шамоллатишни унутмаслик лозим. Бундан ташқари, сайр тезроқ ухлаб қолишга ёрдам беради ва уйқу сифатини яхшилайди.
Рационни ўзгартириш ҳам тавсия этилади. Айниқса, куз ва қиш фаслида овқатланиш тартибига риоя қилиш, хилма-хил ва балансли таомларни истеъмол қилиш керак. Ҳар бир таом оқсил, ёғ, углевод ва етарли миқдорда витамин ва микроэлементларнинг жамланмасини ўз ичига олиши керак. Бундан ташқари, сув ҳақида унутмаслик жуда ҳам муҳим, организмда етарлича суюқлик бўлиши ҳам танани тетик юришига ёрдам беради. Спиртли ичимликларни эса рациондан чиқариш шарт.
Уйқучанликнинг яна бир сабабларидан бири депрессия бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда мутахассисга мурожаат қилиш, ҳаёт тарзига ижобий ўзгартиришлар киритиш ёрдам беради. Масалан, ёрқин кийим кийиш, дўстлар билан учрашиш, кўнгилочар тадбирларга бориш тавсия этилади. Муҳими, депрессия сабабини топиш ва ундан халос бўлиш керак.
Қандай маҳсулотлар қисқа фурсатда тетиклик беради?
Фото: Marie Claire
Қаҳва, шакар, энергетик ичимликларни меъёрида ичиш энергияни ошириши мумкин. Албатта, уларни фақат вақти-вақти билан истеъмол қилиш керак.
Жисмоний машқларни бажариш, доимий ҳаракатда бўлиш, севимли бирор спорт машғулотини бажариш лозим. Бир сўз билан айтганда, ҳаракатсизликдан қочиш керак, чунки у ўз-ўзидан уйқучанликни келтириб чиқаради.
Тез-тез сайр қилиш, тоза ҳаводан нафас олиш, иш вақтида 5 дақиқага танаффус қилиш ҳам уйқучанликка қарши курашишда ёрдам беради.
Фаолиятни ўзгартириш. Монотон кун тартиби — тетикликнинг энг ёмон душмани. Узоқ вақт давомида бир ҳолатда ўтириш эса бутун организмда салбий акс этади. Шунинг учун иш вақтида офис ходимларига танада қон айланиши учун оддий ва енгил машқларни бажариш тавсия этилади.
Манба: Daryo.uz
Уйқучанлик, Доимий чарчоқ, Кундалик тартиб, Ўзгартириш “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»