Фото: iStock
Юнон тилидан “хурмо” сўзи “худолар таоми” деб таржима қилинади. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу куз неъмати қалқонсимон без саломатлигини яхшилаш учун энг яхши маҳсулотлардан биридир, шу сабабли таркибида йод бўлган меваларнинг барини йил давомида истеъмол қилиш мумкин.
Хурмонинг фойдали хусусиятлари
Хурмонинг асосий фойдаси ундаги антиоксидантлар сабаблидир. Масалан, бета-каротин сабзи, қалампир ёки қовоққа қараганда хурмода бир неча баробар кўпроқ. Тахминан 150 грамм хурмода ушбу антиоксидант кунлик эҳтиёжининг 20% гача миқдори мавжуд. У биринчи навбатда ҳужайраларни янгилаш тизими учун муҳимдир, чунки бета-каротин эркин радикалларга қарши курашади, ҳужайраларни йўқ қилишдан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.
Хурмода C витамини ҳамда B гуруҳи витаминлари кўп, улар иммун тизимини мустаҳкамлайди, организмнинг вирусли ва бактериал инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини оширади. Бундан ташқари, хурмодаги аскорбин кислота P витамини қон томирларига фойдали таъсир кўрсатади ҳамда атеросклерознинг олдини олади. Хурмони юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи остида бўлганлар рационига киритиш тавсия этилиши бежиз эмас.
Хурмо таркиби турли микроэлементларга ҳам бой. У организмдан ортиқча сувни олиб ташлашга ёрдам берадиган калийни ўз ичига олади. Шу сабабли юқори қон босимига мойил бўлган инсонлар учун хурмо фойдалидир. Шунингдек, мева таркибидаги магний микроэлементи юрак фаолиятини нормаллаштиради, асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади ва бошқа фойдали моддаларнинг сўрилишини яхшилайди.
Хурмонинг қандай хавфли томонлари бор?
Фото: Freepik
Хурмода жуда кўп углеводлар мавжуд. 100 грамм маҳсулотда углеводлар 18,5 грамм бўлиб, унинг 25% и глюкоза ва фруктозадан иборат. Хурмо паст гликемик индексга эга, бу мевада кўплаб танинлар мавжудлиги билан боғлиқ. Танинлар озуқа моддаларининг, шу жумладан углеводларнинг сўрилишини секинлаштиради.
Хурмо сурункали ошқозон-ичак касалликлари кучайганда ва буйрагида тошлари бор беморларга тавсия этилмайди. Қандли диабет билан оғриган одамлар хурмо ейишда эҳтиёт бўлишлари керак. Ҳар қандай киши кунига 50-100 граммдан кўп миқдорда хурмо истеъмол қилмаслик лозим.
Шуни ёдда тутиш керакки, хурмодаги эрувчан танинлар ошқозондаги кислота билан ўзаро таъсирлашиши натижасида ҳазм бўлмаган қуйқалар — фитобезоарлар вужудга келиши мумкин. Бунда кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи ва қабзият кузатилади. Энг ёмон ҳолларда ичак ўтмаслиги келиб чиқади.
Хурмони ҳар куни истеъмол қилиш мумкинми?
Фото: Theday.ru
Янги узилган хурмо билан тамадди қилишдан аввал, фруктозанинг кунлик истеъмоли 10-20 граммдан ошмаслигини ёдда тутиш керак. 100 грамм хурмода 33,5 грамм углеводлар бор. Ортиқча глюкоза эса қондаги инсулин миқдорини оширади ва ёғ ҳужайраларининг кенгайишига олиб келади. Шунинг учун кундалик рационда хурмо 1-2 тадан ортиқ бўлмаслиги лозим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади