Анор мазали, витаминларга бой ва узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Ҳозирда анорни истеъмол қилишнинг айни вақти. Қуйида ушбу мевани танлашда эътибор бериш керак бўлган жиҳатларни кўриб чиқамиз.
Фото: Lifehacker.ru
1. Мева пўстини текширинг. У бир оз қуруқ бўлиши керак. Анорни қўлга олганда унинг пўсти дағал ва ингичка бўлганидан, гўё ичидаги донлар ташқарига ёрилиб чиқиб кетадигандек туюлади. Агар мева пўсти ўта қуруқ бўлса, анор узоқ вақт давомида сақланганлиги ва сувли бўлмаслигини англатади.
2. Пўстнинг рангига эътибор беринг. Яхши пишган анорнинг ташқи кўриниши тўқ оловрангдан тўқ қизил тусгача бўлади. Бундай меванинг пўсти бир оз ялтирайди. Ёрилган, эзилган ёки бир қисмида жигарранг-қора доғлари мавжуд анорни харид қилиш тавсия этилмайди.
3. Меванинг мустаҳкамлигига эътибор беринг. Анор қаттиқ бўлиши ва уни эзганда пишган доналардан қирсилдоқ овоз келиши керак.
4. Анорни ҳидлаб кўринг. Пишган ва юқори сифатли мевалардан ёмон ҳид келмайди.
5. Оғирлиги ва ҳажмини таққосланг. Етилган анор ўртача катталикда ва оғир вазнли бўлиши керак. Бир дона пишган анорнинг вазни 600-700 граммга етиши мумкин.
6. Мева ўзаги ёки “тож” ини текширинг. Яхши пишган анорда у қуруқ ва очиқ бўлади. Меванинг ранги унинг ўзаги билан бир хил бўлиши керак. Агар у яшил бўлса, демак анор ҳали етилмаган бўлади.
7. Мавсумга эътибор беринг: энг яхши пишган анорлар сентябрдан февралгача бўлган муддатда сотувга чиқарилади.
Фото: Lifehacker.ru
Хом узилган анорнинг етилишига қандай ёрдам бериш мумкин?
Бу мева дарахтдан узилгандан кейин етилишда давом этмайди, у фақатгина табиий шароитда — дарахтнинг ўзида пишади. Уни хурмо ёки яшил банан каби аввалдан териб олиш мумкин эмас.
Анорни қандай сақлаш керак?
Анорларни тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушадиган жойдан узоқда, салқин хонада сақлаш тавсия этилади. Энг яхши вариант музлатгичнинг мева ва сабзавотлар сақланадиган тортмасидир. Анор донларини музлатиб қўйиш ҳам мумкин — улар таъми ва рангини йўқотмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди