Қуйида келтирилган гуллардан қай бири кўпроқ сизга ёқди? Улар сиз ҳақингизда сўзлашади бу ҳақида "interesno.club" нашрининг ёзишича, аёл кишининг гуллар борасидаги таьби у ҳақида бир қанча сирларни оча олади. Гуллардан бирини танланг ва ўзингиз ҳақингиздаги аёллик сирларидан бохабар бўлинг.
1-сонли гул
Сиз назокатли аёллар турига кириш билан бирга эътиборни ўзингизга торта олувчилардансиз. Қаерда бўлишингиздан қатъий назар доим эътиборни жалб эта оласиз ва муҳокама марказига ҳам айланасиз. Бу эса сизни ҳеч ташвишгасолмайди. Атрофдагиларнинг танқидлари сизни қизиқтирмайди ва уларнинг сизга берган баҳолари ҳам сиз учун мухум ахамиятга эга эмас. Бундай аёлларга эркаклар жуда тез кўнгил қўйишади ва бундан бошқа аёллар озгина хасад ҳам қилишади.
Инсонларга ишонишингиз жуда қийин, бироқ ишинфингизми, бу учун тоғни ҳам талқон қилишга тайёрисиз. Сизга этакли кўйлаклар ва оч ёрқин рангдаги лаб бўёқлари жуда ярашади.
2-сонли гул
Кўпчилик эркаклар орзу қиладиган ёқимтой, рамантик, нафис аёллар турига кирувчилардансиз. Сиз сўвғалар тухфалар қабул қилишни жуда ҳуш кўрасиз. Сиздаги илиқлик, табиийлик, софдиллик кўпчиликни ўзингизга жалб этишингиздаги асосий сабаблардан биридир. Ҳаётда қўлга киритиҳни хохлаган барча истакларингизга доимо эришасиз ва бунга одатлангансиз ҳам.
Сизга майда гул тасвири тушурилган кўйлаклар жуда ярашади ва чиройингизга чирой қўшади.
3-сонли гул
Сизда яхши тарафлар жуда кўплигидан қай бири асосий жиҳатингиз деб танлаш ҳам жуда қийин. Сиз ростгўй, соф дил, беғуборсиз. Ҳаётдаги қийинчилик, ташвишларни доим ишонч ёрдамида энгиб ўтасиз. Пазанда ҳар қандай шароитда ҳам қулайлик, шинамлик ярата оласиз. Бундай аёлларни барча эркаклар орзуси каби дейиш мумкин. Аммо, сиз негадур ўзингизни жуфтингизни тез учрата олмайсиз. Бир оз кутишингизга тўғри келади. Бундай аёллар учун мухуми эркак кишининг ғамхўрлигидир.
Сизга асосан оқ ва қора рангдаги кўйлаклар жуда ярашади ва сиздаги табиий гўзалликка янада чирой қўшади.
4-сонли гул
Сиз қувноқ, қуёш каби ёрқин аёлдирсиз. Сизнинг табассумингиз ҳар қандек эркакни қалбини эрита олади, ҳатто муз кабиларни ҳам. Бундай аёллар эркак кишиларнинг эътиборини жуда ҳуш кўрувчилардур. Шу сабабдан ҳам асосан эркаклар билан дўстлашишади ва охир оқибатда эркаклар уларга ошиқ бўлиб қолишади. Кўпчиликни ҳам ўзингизга яқин олавермайсиз. Агарда бирон бир инсон сизга яқинлашдими, унда у инсон сиздан яхшисини топа олмайди.
Сиз ташқи кўринишингиз устидан ишлашни жуда ёқтирасиз ва тўғри ҳам қиласиз. Ноодатий соч турмаги ва ўзгача кўйлаклар сизга жуда ярашади.
5-сонли гул
Сиз ёшлигингиздан ўзингиздаги чирой, латофат ҳақида доим бошқалардан эшитиб, билиб келгансиз. Балки, айнан шу жиҳатингиз инсонларни ташқи кўринишларига қараб эмас, ички қалб гўзаллигига қараб танлашингизга сабабчи бўлгандир. Одамларга бахо беришда ҳеч адашмайсиз. Уларни аслида нима ҳаёлда эканини ҳам билиб турасиз, гарчан улар сизга буни айтишмасада. Кўп дугоналарингиз сизга маслаҳат сўраб мурожаат қилишади.Албатта эркаклар сизга кўп ошиқ бўлишади, лекин сиз ҳаёт йўлингиз учун энг керагини танлай оласиз.
Сизнинг буджетингиз жуда кам маблағни ташкил этса ҳам, башанг кўринишда кийина оласиз. Олтиндан ишланган тақинчоқлар сизга жуда ярашади уларни кўпроқ тақишингизни маслаҳат берамиз.
6-сонли гул
Сиз жуда ўзгача аёлсиз. Сизда муз ва олов уйғунлиги бор десак адашмаган бўламиз. Ташқи кўринишингиздаги сўвуққонлик сиздаги хотиржамликни аксидир. Сизнинг кўнглингизга йўл топа олган эркак албатта бахтлидир. Шу жумладан сизни ҳам бахтли эта олади. Сиз фақатгина бир инсонни севиб яшовчилардансиз ва бунинг учун қанча бўлса шунча сабир қила оласиз.
Эркакларни ром этишда ҳам жуда маҳоратлисиз, аммо ташқи кўринишингизга қараб бахо берувчилар сиздаги сўвуққинликни кўриб яқинлашишдан кўра узоқлашишади.
Сизнинг кўзларингиз жуда чиройли, гўё кўзларингизда денгизда чўккан каби чўкиб кетиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ангела Меркель Трампнинг сайловдаги ғалабасидан хафа бўлганини тан олди
Лукашенко агар норозилик намойишлари бўлса, Беларусда интернетни бутунлай “узиш” билан таҳдид қилди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”