Қиш мавсуми келиши билан дўконлардаги мева расталари ёрқин мандарин ва апельсин меваларига тўлиб кетади. Ушбу цитрус турлари нафақат яхши тамадди, балки шифобахш ва органик мева сифатида ҳам истеъмол қилинади.
Фото: iStock
Қуйида айнан қайси турдаги меванинг афзалликлари кўпроқ ва фойдалироқ эканлиги ҳақида маълумот берамиз.
Мандариннинг фойдалари
Мандаринлар бошқа цитрусларга қараганда ҳажми майдароқ мева бўлиб, пўстини ажратиш осон ва таъми ширинроқ бўлади. Одатда уларнинг кислота даражаси апельсинларга қараганда камроқ бўлиб, болалар ва ошқозонида муаммоси бор одамлар истеъмол қилиши учун қулай ҳисобланади. Мандаринларда кўплаб фойдали элементлар, айниқса C витамини мавжуд бўлиб, улар иммунитетга фойдали таъсир кўрсатади ва организмнинг инфекцияларга қарши курашишига ёрдам беради.
Шунингдек, мандаринлар бета-каротинга бой бўлиб, у инсон танасига тушганда А витаминига айланади. Ушбу модда тери саломатлиги учун муҳимдир. Бундан ташқари, мандаринлар метаболизмни нормаллаштириш ва юрак-қон томир тизими яхши ишлаши учун ёрдам берадиган калий ва фолий кислотасини ҳам ўз ичига олади.
Фото: Тhe day
Апельсиннинг фойдалари
Апельсинлар мандарин каби C витамин кони ҳисобланади. Уларда юрак-қон томир касалликлари ва қандли диабет каби сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтирадиган антиоксидантлар ва флавоноидлар мавжуд.
Апельсинлар таркибидаги фойдали минераллар, жумладан B гуруҳи витаминлари моддалар алмашинувини нормаллаштириш ва асаб тизимини яхшилашга ёрдам беради. Апельсинлар юрак ва суяк саломатлиги учун муҳим бўлган калий, магний ва калций каби моддаларни ҳам ўз ичига олади.
Уларнинг калорияси паст бўлиб, чанқоқни қондириш ва танани сув билан таъминлаш учун ажойиб восита саналади. Апельсин меваларидаги ўсимлик толалари овқат ҳазм қилиш тизимига ёрдам беради ва ичаклар саломатлигини қўллаб-қувватлайди.
Фото: Тhe day
Иккита мевани таққослаймиз
Мандарин ва апельсинларни солиштирсак, иккала мева ҳам бир-бирига ўхшаш фойдали хусусиятларга эга эканлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Бироқ уларнинг таркибида баъзи фарқлар мавжуд. 100 грамм мандаринда тахминан 60 калория, апельсинда эса ўртача 47 калория мавжуд. C витамини миқдори апельсинда кўпроқ, мандаринлар таркибида эса шакар миқдори юқорироқдир.
Қайси цитрус яхшироқ?
Қайси турдаги цитрусни танлаш сизнинг шахсий эҳтиёжларингизга боғлиқ. Иккала мева ҳам бирдек фойдали ва мазали. Агар ширинроқ, нордон бўлмаган меваларни ёқтирсангиз, кўпроқ мандарин истеъмол қилишингиз мумкин. Агар турли хил витаминлар ва минералларга бой меваларни афзал билсангиз, апельсинларни танлаганингиз маъқул. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Қарзинг бўлмасин!