Фото: Shutterstock
Баъзан озиш учун керакли барча ҳаракатларни — кам ва тез-тез овқатланиш, спорт билан шуғулланиш кабиларни бажарсангиз ҳам, тарози палласида ўзгариш сезилмайди. Қуйида бундай ҳолатга сабаб бўладиган омиллар ва ортиқча вазндан халос бўлишда йўл қўйиладиган 11 та хатоликни тўпладик.
Уйқуга тўймаслик
Тадқиқотларга кўра, 7 соатдан кам ухлайдиган одамларда вазн ортиш хавфи 30% га ошади. Уйқусизлик эса иштаҳани очиб юборади.
Танада сув етишмаслиги
Ҳар бир инсон кунига ҳеч бўлмаса 2 литр сув ичиш кераклигини билади, лекин бу қоидага жуда озчилик амал қилади. Сув нафақат терини намлантиради, балки жигар ва буйраклар фаолиятини ҳам нормаллаштиради. Бир стакан сув енгил очликни бартараф этиши мумкин.
Тартибсиз овқатланиш
Нонушта ёки кечки овқатни ўтказиб юбориш — озиш ҳаракатида бўлганларнинг энг асосий ва кўп такрорлайдиган хатоси. Танани куннинг маълум қисмида оз бўлса-да калория билан таъминлаб туриш керак. Энг оқилона ечим кунига 4-5 марта кичик қисмлар билан овқатланишдир.
Юқори калорияли ичимликларни истеъмол қилиш
Парҳезбоп кола ичишга одатланганмисиз? Сизга бир сирни очамиз: ҳеч қайси бир газли ширин ичимлик парҳезбоп бўлмайди. Шакар қўшилмаган, деб ёзилган газли ва алкоголсиз таркибида сунъий ширин таъм берувчилар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти иштаҳани қўзғатиб юборади ва организмга ҳеч қандай фойдали томони бўлмайди.
Фойдали озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилиш
Баъзилар қуритилган мева ёки ёнғоқларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиб юборади, аммо бундай газаклар фойдали бўлиши билан бирга калорияси юқори озиқ-овқатлар саналади.
Балансли овқатланиш тартибига риоя этмаслик
Тананинг оптимал ишлаши учун кунлик нормада оқсиллар, ёғлар, углеводларга тўла таомлар билан организмни бойитиш лозим. Ушбу мувозанат бузилса, масалан, ёғлар ёки углеводлар сони ортиб кетса, парҳез ва спорт машқлари самараси камаяди.
Кундалик таом миқдорига аҳамият бермаслик
Автоулов ҳайдаганда, фильм томоша қилганда, компьютер қаршисизда ишлаганда ёки оддийгина телефонда мулоқот қилганда тамадди қилиб олиш одати ўзимиз кутмаган ҳолатда меъёрдан кўпроқ калорияли овқатланиб қўйишимизга сабаб бўлади. Ҳар бир истеъмол қилинадиган озуқани онгли равишда тушуниб ейиш ортиқча вазн тўпланишидан қайтаради.
Соуслар ва зираворлар
Ҳар қандай соус ва зиравор иштаҳа очадиган ва янада кўпроқ таом ейишга ундайдиган қўшимчалар саналади. Соуслардаги туз эса организмда ортиқча сувни ушлаб туради ва озишга тўсқинлик қилади.
Кундалик машқлар режасини тузмаслик
Югуриш ва бошқа кардио машқлари юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун фойдалидир. Аммо вазн йўқотиш учун оғирроқ турдаги машқларини кундалик машғулотлар рўйхатига киритиш лозим.
Кўчаларда овқатланиш
Аксарият тамаддихоналар яхши сифатга эга бўлмаган маҳсулотлардан таом тайёрлайди. Уйда тайёрланган таомлар эса калориялар сонини ҳисоблашга ва сифатли маҳсулотларни истеъмол қилишга асос бўлади.
Оч қоринга бирданига катта ҳажмдаги таомни ейиш
Бундай одат семизлик келтириб чиқариши исботланган. Тўйинганлик ҳисси овқатланиб бўлгандан 20 дақиқадан кейин пайдо бўлишини унутмаслик лозим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Россиядаги ўзбеклар кенгаши раҳбари Кирилловни ўлдиришда гумонланаётган ўзбекистонликни ҳақорат қилди
Трамп ўз инаугурациясига яна икки давлат президентини таклиф қилди