13:19 / 17.10.2016
14 835

Инсон мийясининг атиги 10% ишлаши ҳақида

Инсон мийясининг атиги 10% ишлаши ҳақида

Инсон мийясининг атиги 10% (айрим вариантларда 3%, 5% ва 7%) ишлаши ҳақидаги афсона одамлар орасида кенг тарқалган ва ҳозирда кўпчиликга маълум бўлса керак. Бу фикр муаллифи сифатида кўпчилик Алберт Энштейнни ҳам олинади. Ундан ташқари шу турдаги гапларга кўра одам ҳаракат қилса бу 10% ни ошириш имкони ҳам бор экан.

Аксарият ҳолларда, бу каби нотўғри маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ҳам учратишингиз мумкин. Буни ўқиб олган ёшлар, ўзларини яроқсиз ва қобилиятсиз одамлар каби ҳис қиладилар. Унинг устига, айримлар барча омадсизликларига шу 10% афсонасини сабаб сифатида кўришлари мумкин. Шу сериядаги яна бир гап бу «энг ақилли одам мийясининг “15%дан фойдаланар экан” каби гапдир. Бу гапнинг ҳам асоси йўқдир.

Ҳақиқаттан ҳам, интелектни ҳар хил турдаги мантиқий машқлар билан ривожлантириш мумкин. Аммо одам ўз мийясининг қандай қисмидан фойдаланиши ва қандайдиридан фойдаланмаслиги хатодир. Ҳозирги кундаги маълумотларга кўра, мийянинг ҳар бир қисми ўзининг аниқ бир вазифасини бажаради. Изланишлар, хеч қандай вазифа бажармайдиган мийя қисмини топмади.

Албатта бу каби сафсаталар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Биринчи бўлиб бу соҳада ўзининг чала экперементларини ўтказган психолог бу Уилям Жеймс. Ундан ташқари одамлар орасидаги муносабатлар бўйича психолог Дейл Карнеги ўзининг машҳур «Қандай қилиб дўстлар ортириш ва одамларга таъсир ўтказиш» китобида ҳамма мийясининг 10% ишлатади деб ёзга. Аммо у бу гапларига ҳеч қандай манбаа кўрсатмаган.

Агар яхши ўйлаб кўрсангиз ҳам бу очиқ ойдинлиги аниқ бўлиб қолади. Одамнинг танасида ҳеч қандай вазифа бажармайдиган аъзо умуман йўқ. Агар бирор аъзо ўз вазифасини бажармаса у ҳолда бу одамнинг иш фаолиятида яққол ўзини кўрсатади. Зеро худо бизни мукаммал қилиб яратди. Хатто магнит-резонанс томографияси одам ухлаётган даврда ҳам мийядаги фаолликни мавжуд бўлишини исботлади. Фақатгина оғир турдаги жароҳатлар натижасида мийяда фаол бўлмаган қисмлар пайдо бўлиши мумкин. Бошқа ҳолларда бу каби гаплар ўринсиздир.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсон мийясининг атиги 10% ишлаши ҳақида