
Болаларни ўзаро меҳр-оқибатли ва аҳил қилиб тарбиялаш учун қуйидаги оддий тавсияларни унутманг:
1. Гўзал ўрнак бўлинг – болалар ота-онанинг ҳаракатларини кузатиб ўсади. Улар бир-бирига яхши муомала қилишни аввало сиздан ўрганади. Сиз фарзандларингизга ва туғишганларингизга яхши муомала қилиш билан ўрнак бўлинг.
2. Биргаликда вақт ўтказинг – оилавий ўйинлар, суҳбатлар, бирга дам олиш, сайрга чиқиш кабилар болалар орасида яқинликни мустаҳкамлайди.
3. Адолат қилинг – оилада ҳар бир бола ўзини қадрланган ва тенг кўрилганини ҳис қилиши керак. Тенг муносабат бўлмаса, рашк ва низолар пайдо бўлиши мумкин. Тенглик ўлчовда эмас, розиликда бўлиши керак.
4. Ўзаро муаммоларни ҳал қилишни ўргатинг – болаларга муаммоларни суҳбат орқали ечишни ўргатинг, агрессиядан узоқ бўлишни тарғиб қилинг.
5. Ижобий муҳит ҳозирланг – оиладаги қувноқлик, ҳазил-мутойиба ва самимий муҳит болалар орасидаги алоқани янада мустаҳкамлайди.
6. Ҳар ким ҳурмат кўриши керак — оилада эр-хотин, болалар — ҳамма ҳурмат кўриши керак. Эр эрман деб аёлини беҳурмат қилиши фарзандлар онасини беҳурмат қилишига эшик очиши мумкин. Ёки она онаман деган ўйда болаларини беҳурмат қилса, болалар ҳам бир-бирини беҳурмат қилади. Натижада оила умуман аҳиллик қолмайди!
7. Уларни бир-бирига қиёсламанг — болаларни "опанг ундай, уканг бундай" деб яхшиликка чақирмоқчи бўламиз, лекин аслида бу уларга акс таъсир қилади. Бу билан улар ўзини камситилган ҳис қилади. Нафақат болалар, катталар ҳам бировга таққосланишни хуш кўрмайди. Шунинг натижасида орадаги аҳиллик кўтарилади.
Ёдингизда бўлсин, аҳил ва иноқликда ўсган болалар улғайганда ҳам ўзаро ва бошқаларга нисбатан меҳрибон бўлади.
Манба: @GiyosiddinYusuf “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар