Ҳаётда ҳамма инсон тушкунликка тушиб қоладиган даврларга дуч келади. Бу вақтларда кўпчилик шундай ўйлайди: "Ҳамма нарсани қилиб кўрдим, лекин умуман ўхшамаяпти". Бироқ бу туйғу ёпиқ эшик эмас, балки муваффақият сари йўлдаги навбатдаги синов эканлигини англаш муҳим.
Нега муваффақиятга эришиш қийин?
Муаммоларнинг асосий сабабларидан бири – ўзимизга нисбатан талабчанлик. Биз тез натижа кутамиз, хатолардан қўрқамиз ёки узоқ вақт ҳаракат қилишга сабримиз етмайди. Ҳолбуки, ҳаётнинг ҳар бир қийинчиликлари катта дарслар ва янги имкониятларни яширади.
Ҳар бир хатолик — янги дарс
Дунёдаги энг машҳур ва муваффақиятли инсонлар ҳам йўқотишларни бошидан ўтказган. Масалан, машҳур ихтирочи Томас Эдисон 1000 марта лампочкани яратишга уринган, аммо фақат 1001-уринишда муваффақиятга эришган. У ўзининг хатолари ҳақида шундай деган: “Мен муваффақиятсизликка учрамадим. Мен 1000 та ишламайдиган усулни ўргандим.”
Муаммоларни қандай енгиш мумкин?
1. Сабр ва қатъият: Ҳеч бир муваффақият осон келмайди. Ҳаракат қилишдан тўхтаманг.
2. Кичик қадамлар: Катта мақсадларга кичик қадамлар билан эришинг. Ҳар бир муваффақият сизга куч беради.
3. Ёрдам сўрашдан қўрқманг: Бошқаларнинг маслаҳати ёки ёрдами сизга янги йўлларни кўрсатиши мумкин.
4. Нега бунга киришганингизни эслаб туринг: Ҳар сафар қийналганингизда, ўз мақсадингиз ҳақида ўйланг. Бу сизга руҳий куч беради.
Ҳар бир инсонга ҳаётидаги муваффақиятсизликлар ниманидир ўргатади
Ҳар бир ҳаракат, ҳатто у муваффақиятсизлик билан тугаса ҳам, бизга сабоқ беради. Унинг орқали ҳаёт ҳақида кўпроқ билимга эга бўламиз, тажриба орттирамиз ва энг муҳими, ўзимизни мустаҳкамлаймиз.
Хулоса
Агар сизда бирон нарса ўхшамаган бўлса, бу сиз омадсиз ёки номуваффақиятли эканлигингизни англатмайди. Бу сизга янги усулларни излаш, хатолардан ўрганиш ва янада кучлироқ бўлиш учун берилган имкониятдир. Шундай экан, ҳеч қачон таслим бўлманг! Омад ҳаммага кулиб боқади, фақат унга етишиш учун доимий ҳаракат қилиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Apple ўзбошимчалик билан фойдаланувчи суратларини сканерлай бошлади
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди