16:41 / 29.01.2025
243

Камҳаракат ҳаёт тарзи мия фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?

Камҳаракат ҳаёт тарзи мия фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?
Илм-фан ушбу факт ҳақиқат эканлигини қайта ва қайта тасдиқлаб келмоқда: жисмоний фаоллик нафақат тананинг соғлом ва мустаҳкам бўлиши, балки бош мия учун ҳам зарурдир.

Фото: Getty Images
Миссури университетининг 81 ёшли профессори Фрэнк Бутни ўзининг 27 ёшли ҳамкасби Натаниэл Керр билан биргаликда тадқиқот олиб борди. Унда камҳаракат ҳаёт тарзининг мияга таъсирини ўрганилди. Уларнинг тажрибасига кўра, атиги ўн кунлик жисмоний ҳаракатсизлик инсулинга резистентликни келтириб чиқариш ва миянинг хотира ва идрок учун масъул гипокампда кислороднинг актив турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун етарлидир.

Инсулинга резистентлик — бу организм ҳужайраларининг инсулин гормонига сезгирлигининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатдир. Инсулин қондаги қанд миқдорини назорат қилувчи асосий гормон бўлиб, у глюкозани (қандни) қон оқимидан ҳужайраларга энергия сифатида фойдаланиш учун етказиб беради.

10 кунлик ҳаракатсиз ҳаёт Альцгеймер касаллигига сабаб бўладиган оқсилларнинг кўпайишини ҳам кўрсатди, бу эса тадқиқот бугунги давр инсонияти учун қанчалик муҳим ва долзарб эканлигини намоён қилади.

Фото: Alamy
Шундай қилиб, мушакларнинг ҳаракатсизлиги нейродегенератив касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган механизмларга бевосита таъсир қилиши исботланди.

Фрэнк Бутнинг сўзларига кўра, ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб ўртача умр кўриш 60 ёшдан 70 ёшгача ошган, аммо 2-тоифа қанд касаллиги билан касалланганлар сони бир неча баробар ошган. Бу “ўртача умр кўриш давомийлиги” ва “саломат яшаган йиллар давомийлиги” (жиддий касалликсиз ўтказадиган вақт) ўртасида катта тафовут борлигини англатади.

Профессор ҳозирда жисмонан фаол бўлмаслик мияга яна қандай таъсир қилишига оид далиллар изламоқда. Ушбу тадқиқот эса инсоният узоқ йил яшашга ва кексаликда фаол ҳаёт кечиришга чақиришни мақсад қилган. Асосий қадам шунчаки ҳаракатни бошлашдир.

Бундан ташқари, олимлар Альцгеймер касаллиги каби нейродегенератив хасталикларнинг дастлабки белгилари ташхис қўйилишдан ўнлаб йиллар аввал пайдо бўлиши мумкинлигини тасдиқлашди. Шу сабабли, 40-50 ёшда шаклланган одатлар кексаликда когнитив функцияни сақлаб қолишда асосий рол ўйнайди.

Фото: Getty Images
Фрэнк Бут ва унинг жамоаси мазкур тадқиқот натижалари инсонларни янада жисмонан фаол бўлишига туртки беришига умид қилади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали