
Эрталаб уйғониш ҳар куни бир хил бўлмайди. Баъзан ўзингизни енгил ва тетик ҳис қилган ҳолда турасиз, баъзан эса ҳатто кўз очиш ҳам оғирлик туғдиради. “Кеча яхши ухлагандим, нима учун шундай бўлди?”, деган савол кўпчиликка таниш. Мутахассислар бу ҳолатга сабаблардан бири сифатида нонўқат, озиқланиш ва сурункали одатларни кўрсатмоқда.
1. Нонушта ўрнида қаҳва ичасиз
Овқатга вақт йўқми? Очлик ҳисси йўқми? Қаҳва билан кун бошлаш баъзида енгил кўриниши мумкин, аммо бу тўғри қарор эмас. Қаҳва бир неча дақиқага энергия беради, лекин узоқ давом этмайди. Ҳеч бўлмаганда бир бўлак протеинли ёки углеводли нонушта тановул қилиш организмни кун давомида барқарор энергия билан таъминлайди.
2. Калория саноғига асосланган рацион танлайсиз
Фақат калорияга қараб овқатланиш — хатога олиб келиши мумкин. 1500 ккал етарли бўлиши мумкин, аммо бу калориялар нимадан олиняпти?
- Фойдали углеводлар ва оқсилларданми;
- Ёки фақат бургер ва чипсданми?
Биринчи ҳолатда сиз тўйинасиз ва кайфиятингиз яхши бўлади. Иккинчи ҳолатда эса — танангизда энергия эмас, оғирлик ҳосил бўлади.
3. “Тўғри овқатланиш” ўзингизни жазолашга айланади
Гречка ва қуруқ товуқ — жуда фойдали. Лекин агар сиз ҳар куни мазасиз таомларга мажбур бўлсангиз, бу нафақат психологик чарчоқ, балки серотонин танқислигига ҳам олиб келади. Таомлар нафақат фойдали, балки мазали ва руҳий қувват берувчи бўлиши керак.
4. Тун овқатлари — тонгдаги чарчоқ сабаби
Мутахассислар ухлашдан 3-4 соат олдин овқатланмасликни тавсия этишади. Тунда ошқозон тинчланмаса, бутун организм дам ололмайди. Ҳамма ухлаётганда сиз ҳазм қилишга “ишга тушган” бўласиз. Бу эса эрталабги оғир уйғонишга сабаб бўлади.
5. Сув ичишни унутасиз
Сув — барча ҳаётий жараёнларнинг асосидир. Қоида:
- Аёллар учун ҳар 1 кг вазнга 31 мл сув;
- Эркаклар учун 35 мл сув;
- Кун давомида тенг тақсимлаш.
Чой, қаҳва ва бошқа ичимликлар бу нормани тўлдирмайди. Энг муҳим стакан эса — эрталаб, уйғонгач ичилган тоза сувдир.
Эрталаб қандай уйғониш — кечаги танловларингизга боғлиқ
Ҳар бир инсон тетик ва кайфиятли уйғонишни хоҳлайди. Бу учун мўъжиза керак эмас — тўғри таом, тўғри вақт ва тўғри сув билан танангизни муҳаббат билан бошқариш етарли.
Кичик қадамлар билан бошланг. 21 кун давомида соғлом одатлар шаклланади. Сизни эрталаб тетик кутиб олишини хоҳласангиз — бугун ўзингизга ғамхўрлик қилишни бошланг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар