date
views 164

Нега никоҳ узуги айнан шу бармоққа тақилади?

Нега никоҳ узуги айнан шу бармоққа тақилади?
Никоҳ узуги кўпчилик маданиятларда чап қўлнинг бе­ном(номсиз) бармо­ғига тақилади. Бунинг сабаби нафақат урф-одат, балки қадимий эътиқодларга ҳам бориб тақалади.

Қадимги Римликлар бу бармоқдан “вена аморис” – “муҳаббат томири” юракка бевосита боради, деб ишонишган. Яъни бу бармоқ юрак билан “бевосита боғланган”, деган рамзий маъно узукни айнан шу бармоққа тақишга асос бўлган.

Бугунги кунда бу илмий жиҳатдан исботланмаган бўлса-да, рамзий маъноюракдан жой олган муҳаббат тимсоли сифатида ҳали-ҳануз сақланиб қолган.

Шунингдек, бу бармоқ иш ва маиший юмушларда кам иштирок этгани сабабли узукни асраш учун ҳам айни муддао саналади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Нега никоҳ узуги айнан шу бармоққа тақилади?