
Ҳар куни эрталаб бир финжон қаҳва ичмасдан иш бошлай олмайдиганлар учун муҳим маълумот: эрийдиган қаҳва организм учун зарарли эмас, бироқ у фойдали ичимлик ҳам саналмайди. Мутахассислар уни доимий ва меъёрсиз истеъмол қилишдан огоҳлантирмоқда.
Таъкидланишича, эрийдиган қаҳвани ҳаддан ташқари кўп ичиш инсон организмида юрак уришининг тезлашиши, асаб тизимидаги сезгирлик, қўлларда титраш ва ҳатто уйқу билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
“Юрак-қон томир тизими ва ошқозон-ичак фаолиятида муаммолари бор инсонларга бундай қаҳвадан бутунлай воз кечиш тавсия этилади,” — дейди соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритувчи мутахассис.
Шунингдек, у GOST талабларига кўра, эрийдиган қаҳва таркибида ҳеч қандай қўшимча моддалар бўлмаслиги кераклигини қайд этди. Агар унда ароматизаторлар, стабилизаторлар ёки бошқа моддалар мавжуд бўлса, у энди қаҳва эмас, балки қаҳва ичимлиги ҳисобланади.
Нега эрийдиган қаҳва фойдали эмас?
Мутахассиснинг сўзларига кўра, эрийдиган қаҳва донли қаҳвадан ишлов бериш жараёнида ажралиб туради. Хом ашёни қайта ишлашда у таркибидаги эфир мойлари, В витамини гуруҳи ва бошқа озиқавий моддаларни йўқотади. Бошқача айтганда, эрийдиган қаҳва шунчаки вақтни тежайдиган ичимлик, холос.
Сифатли қаҳвани қандай таниш мумкин?
Сифатли қаҳва махсус ишланган аралашма орқали ўзининг ўзига хос хушбўй ҳиди ва мазаси билан ажралиб туради. Агар қаҳвада куйган шакар таъми, ҳаддан ташқари аччиқлик ёки мутлақо мазасизлик бўлса — бу маҳсулот тайёрлаш технологияси бузилганидан далолат беради.
Мутаҳассис ҳар бир инсон учун қаҳва миқдори индивидуал эканини таъкидлади. Бироқ, уни тушликдан кейин, кечқурун ёки кетма-кет бир неча финжонда истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, эрийдиган қаҳва ҳар қанча вақт тежашга ёрдам бермасин, уни меъёрда ва эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш фойдангизни таъминлайди. Акс ҳолда, организм сизни қўллар титраши ва юрак уришининг кучайиши билан огоҳлантириши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар