
Вақт — энг қиммат ресурслардан бири. Қуйида ундан унумли фойдаланиш учун 15 та самарали усул билан танишинг:
. Хотирага ишонманг. Вазифаларингизни ёзиб боринг ва миянгизни юкдан халос этинг.
. Афзалликлар рўйхатини тузинг. Бу сизни муҳим ишларга эътибор қаратишга ёрдам беради.
. Ҳар ҳафта охирида кейинги ҳафта учун режа тузишга вақт ажратинг.
. Қизиқарли фикрларни ёзиб бориш учун дафтарча ёки диктофон олиб юринг.
. Мақсадларингизга мос келмаган таклифларга “йўқ” дейишни ўрганинг.
. Ҳаракатдан аввал бироз ўйланг, аммо ортиқча эмас.
. Ўз-ўзингизни ривожлантириш учун алоҳида вақт ажратинг.
. Нималарга вақт сарфлаётганингизни кузатинг.
. Ўзингизга мос келадиган вақтни бошқариш усулини топиб, доимий қўлланг.
. Зарарли одатларингизни таҳлил қилинг ва уларни фойдали одатлар билан алмаштиринг.
. Бошқаларни хурсанд қилиш учун ўз вақтингиздан воз кечманг.
. Ютуқларингизни қайд этиб бориш учун журнал юритинг.
. Ҳар бир ишни идеал даражада қилиш шарт эмас.
. Ўзингизни ортиқча вазифалар билан юкламанг.
. Устувор бўлмаган ишни самарали бажариш вақтдан унумли фойдаланиш эмас.
Ушбу маслахатлар ҳаётингизни янада самарали ташкил этишга ёрдам беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар