date

Смартфон хотирасини тезда бўшатишнинг 5 самарали усули

Смартфон хотирасини тезда бўшатишнинг 5 самарали усули
Смартфонлар кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бу қурилмаларда муҳим маълумотлар, энг ёрқин хотираларимиз акс этган сурат ва видеолар сақланади. Аммо кўпчиликка яхши таниш бўлган бир муаммо бор – энг керакли пайтда телефон хотираси тўлиб қолиши. Бундай ҳолатда муҳим сурат ёки видеоларни ўчиришга кўнглимиз бўлмайди. Шундай вазиятларда қурилма хотирасини самарали ва хавфсиз тарзда бўшатишнинг бир неча содда усуллари мавжуд.

1. Иловалар ва браузерларнинг кеш хотирасини тозаланг

Телефондаги дастурлар ва интернет браузерлари мунтазам равишда кераксиз маълумотларни тўплаб боради. Уларни тозалаш орқали нафақат хотирани бўшатасиз, балки қурилмангиз тезлигини ҳам ошириб оласиз. Энг асосийси, бу усулда муҳим файлларингиз зарар кўрмайди.

2. Такрорий файллар ва юклаб олинган ҳужжатларни ўчиринг

Кўпинча биз бир хил файлларни бир неча марта юклаб олганимизни пайқамай қоламиз. Қурилмангиз созламалари ёки махсус иловалар ёрдамида такрорий (дубликат) файлларни топиб, уларни ўчириш билан анча бўш жой очишингиз мумкин.

3. “Ўчирилган” файллар папкасини мунтазам текширинг

Кўпчилик файллар ўчирилди деб ўйлайди, лекин улар қурилмангиздаги “ўчирилган” ёки “сават” папкасида маълум вақт сақланиб қолади. Бу эса телефон хотирасида кераксиз жойни эгаллайди. Шу сабабли мунтазам равишда бу папкани тозалаб туринг.

4. Фойдаланилмайдиган иловаларни ўчиринг

Одатда, биз телефонга “балки керак бўлиб қолар” деб бир қатор иловаларни ўрнатамиз. Лекин вақт ўтиши билан уларга деярли кирмаймиз. Айниқса, кўп жой эгалловчи ўйинлар ёки саёҳат пайтида юклаб олинган фильмларни ўчириб ташлаш билан анчагина хотирани бўшатиш мумкин.

5. Автоматик тозалаш функциясидан фойдаланинг

Сизда iPhone бўлса, “Хотирани бошқариш”, Android бўлса, “Телефон диспетчери” бўлимига кириб автоматик тозалашни ишга туширишингиз мумкин. Бунда дастур автоматик равишда кераксиз файлларни аниқлаб беради. Фақат бу жараёнда муҳим маълумотларингизни тасодифан ўчириб юбормаслик учун файлларни текшириб чиқиб, кейин тасдиқланг.

Юқоридаги усуллар билан сиз осонликча смартфонингиз хотирасини бўшатиб, фойдали маълумотларингизни хавфсиз сақлаш имкониятига эга бўласиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Смартфон хотирасини тезда бўшатишнинг 5 самарали усули