Тошкентда бир оилани сирларини ошкор этиш билан қўрқитиб, 40 минг доллар талаб қилган эр-хотин ушланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида бошқа бир оилага оид сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор этиш ва оилани бузиш билан қўрқитиб, 40 минг АҚШ доллари талаб қилган эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, эр-хотин жабрланувчини айрим шахсий маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан 40 минг доллар талаб қилиб келган.
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари келиб тушган мурожаат асосида Мирзо Улуғбек туманида тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида эр-хотин талаб қилинган 40 минг долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ фуқароларни бундай таҳдид ва товламачилик ҳолатларига дуч келганда пул талаб қилган шахсларнинг шартларига рози бўлмасдан, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга чақирди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…